"Манчестер Юнайтед" тўрт йил олдин Хамес Родригесни 5 миллионга ҳам сотиб олмаганди

Aziz Tukhtamuradov
30 июн 2014, 08:10
Колумбия терма жамоаси футболчиси Хамес Родригес тўрт йил аввал МЮ сафида пайдо бўлиши мумкин эди.

У вақтда 22 ёшли футболчи Аргентина чемпионатида иштирок этиб, "Банфилду"нинг чемпион бўлишига ўзининг ҳиссасини қўшган.

Ўшанда агентлар МЮ скаутларига футболчини 5 миллион фунт эвазига сотиб олишни таклиф қилишган. Лекин, "қизил иблислар" якунда 7,4 миллион эвазига ҳеч нарсани қойиллата олмаган Бебени сотиб олишганди.

Эслатиб ўтамиз, Родригес ўтган йили "Порту"дан "Монако"га 40 миллион евро эвазига кўчиб ўтганди.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru