"Манчестер Сити"га қарши ўйин олдидан "Ливерпуль" мухлислари учун хушхабар

Tolibjon Qosimov
2 янв 2019, 20:51
"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Жеймс Милнер умумий гуруҳ машғулотларига қайтди.

Бу ҳақда "Liverpool Echo" нашри хабар берди. Бундай ҳолатда 32 ёшли инглиз АПЛ 21-тури доирасида "Манчестер Сити"га қарши баҳсда иштирок этиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Милнер мушаклар билан боғлиқ муаммо сабаб 20-тур доирасидаги "Арсенал"га қарши беллашув (5:1)да қатнаша олмаган эди.


Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити" - "Ливерпуль" баҳси эртага тунда 01:00да старт олади.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Liverpool Echo