"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси: "Эвертон" ёзда кўп пул сарфлади"
22 авг 2017 20:31
Янгиликлар
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси: "Эвертон" ёзда кўп пул сарфлади"
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Бернарду Силва "Эвертон"га қарши ўйиндан сўнг (1:1) ўз фикрларини билдирди.
– "Эвертон" ёзда кўп пул сарфлади, бизда қийин бўлишини билардик. Афсуски, уч очко олишнинг уддасидан чиқа олмадик. Кейинги турда буни амалга оширишга уринамиз. Яхши ўйнадик деб ўйлайман. Биринчи таймда ўйинни назорат қилдик, "Эвертон" эса илк вазиятдан фойдаланиб кетди. Кейин Уокернинг қизил карточкаси... Иккинчи бўлимда яхши ўйнадик ва ғалабага лойиқ эдик, – дейди Силва Sky Sports нашрига.
Фикрлар