"Манчестер Сити" ва "Рома" 17 ёшли бразилиялик учун 25 млн евро беришга тайёр
20 окт 2017 11:16
Янгиликлар
"Манчестер Сити" ва "Рома" 17 ёшли бразилиялик учун 25 млн евро беришга тайёр
"Коринтианс" ярим ҳимоячиси Витиньога "Манчестер Сити" ва "Рома" қизиқиш билдирмоқда.
Бу ҳақда "Calcio Mercato" хабар берди. Манбанинг маълумотига кўра, 17 ёшли футболчининг шартномасидаги товон пули 25 миллион еврони ташкил этади. Ҳозир Витиньо Ҳиндистонда бўлиб ўтаётган ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида Бразилия U-17 термаси таркибида ўйнамоқда.
Фикрлар