"Манчестер Сити" тўқ яшил тусдаги янги формасини тақдим этди, унда NFC чипи мавжуд
15 окт 15:32
Янгиликлар


"Манчестер Сити" тўқ яшил тусдаги янги формасини тақдим этди, унда NFC чипи мавжуд
"Манчестер Сити" 2025/26 мавсуми учун янги формасини намойиш этди.
Футболка клуб эмблемаси жойлашган қисмида ўрнатилган NFC-чип билан таъминланган. Мухлислар смартфонларини чипга яқинлаштириш орқали EA SPORTS FC 26 футбол симулятори ва "Манчестер Сити", PUMA ҳамда EA SPORTS FC томонидан тақдим этиладиган эксклюзив контент ва "қўшимча сюрпризлар"га эга бўлишади.
Тўқ яшил рангдаги форма бирюза ва кумуш рангли учбурчак нақшлар билан безатилган, йелка қисми оч яшил тусда.
Бу тўплам эркаклар жамоаси томонидан айрим Чемпионлар Лигаси сафар учрашувларида, жумладан 21 октябрдаги "Вильярреал"га қарши ўйиндан бошлаб, ҳамда аёллар жамоаси томонидан миллий мусобақалардаги айрим ўйинларда ишлатилади.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар