Расман: "Манчестер Сити" навбатдаги трансферни эълон қилди
11 июн 2025 02:29
Янгиликлар
Расман: "Манчестер Сити" навбатдаги трансферни эълон қилди
Клуб бу харидга тахминан 40 млн евро сарфлади.
Раян Шерки "Манчестер Сити" сафига қўшилди. Англия клуби "Лион" ярим ҳимоячисининг трансфери ҳақида расман эълон қилди. Томонлар 2030 йилгача амал қиладиган шартнома имзоладилар.
Француз томоннинг маълум қилишича, келишув қиймати 36,5 миллион еврони ташкил этган, яна 6 миллиони бонус сифатида тўланиши мумкин. Бундан ташқари, "Лион" футболчининг кейинги трансферидан тушган маблағнинг 15 фоизини олади.
Раян Лига 1'нинг ўтган мавсумида 30 та ўйинда иштирок этиб, 8 та гол урди ва 11 та голли узатма берди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар