“Манчестер Сити” МЮ ва “Ливерпуль” кузатиб юрган футболчини "илиб кетмоқчи"
08 янв 2024 11:08
Янгиликлар
“Манчестер Сити” МЮ ва “Ливерпуль” кузатиб юрган футболчини "илиб кетмоқчи"
“Манчестер Сити” “Бавария” етакчиси Жошуа Киммихни сотиб олиш учун ҳаракатини бошлади.
Гвардиола жамоаси ярим ҳимоячини ёзда сотиб олишни режа қилган. “Бавария” билан 2025 йилда шартномаси якунланадиган футболчи учун “шаҳарликлар” 25 миллион евро тўлашга тайёр.
Аввалроқ, ярим ҳимоячи учун курашда “Манчестер Юнайтед” ва "Ливерпуль" фаворит бўлиб тургани ҳақида хабар берилганди.
Маълумот учун, Киммих 2015 йилдан бери “Бавария” либосида ҳаракат қилиб келади. Ярим ҳимоячи жорий мавсум барча мусобақаларда 20 та учрашувда майдонга тушган. Унинг ҳисобида 1 та гол ва 6 та голли узатма бор.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар