UZ

Сўнгги янгиликлар

14:03Пеп "Милан"га имконият бой берилгач: "Ман Сити" бугун яхшироқ ўйнади"  1 13:36Рожерио Микале: "Мисрликларнинг жанговар руҳи Ўзбекистонни мағлуб этишда ҳал қилувчи рол ўйнади"   15 13:14"Барселона" араблардан максимал равишда кўпроқ пул ишлаб олмоқчи  2 12:46"Севилья" "Интер" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 12:19Тадич ҳам Саудия Арабистонига кўчиб ўтадими? Унда "Ал Қодисия"дан таклиф бор  1 11:55Ўзбекистон футзал терма жамоаси Тошкентда йиғин бошламоқда — Даврон Чориев сафга қайтди   1 11:34МЮ ҳимоячиси "Вест Хэм"га ўтишга яқин турибди  3 11:09Доминикан Республикаси ОТЖ сардори Ўзбекистонга қарши ўйинни ўтказиб юборади  14 10:44Даврон Ҳошимов иккинчи даврани Суперлигада ўтказади  7 10:10«Сурхон» ўтган йилги легионерини ортга қайтарди  5 09:37«Барселона» «отмен»! Нико Уильямс келажаги борасида бир қарорга келди  7 09:05«Бухоро» «Андижон» футболчиси билан шартнома тузди  2 08:32Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Япония билан жанговар дуранг ўйнади  7 07:58Испанлар Европани «забт этишди». «Қизил фурия» икки кун ичида иккита «Евро»да ғалаба қозонишди  8 07:26Ўртоқлик учрашуви. «Қўқон-1912» «Сўғдиёна»ни мағлуб этди   1

"Манчестер Сити" "Ливерпуль"ни мағлуб этди Янгиликлар

"Манчестер Сити" "Ливерпуль"ни мағлуб этди

Англия чемпионатининг 2-турида "Манчестер Сити" - "Ливерпуль" жамоалари ўзаро тўқнаш келишади. Ушбу саҳифа орқали учрашув тафсилотлари билан танишиб боришингиз мумкин.

Англия чемпионати, 2-тур.

"Манчестер Сити" - "Ливерпуль" 3:1

Голлар
: Йоветич (41, 55), Агуэро (69), Сабалета (83- ўз дарвозасига).

"Манчестер Сити"
: Харт, Сабалета, Компани, Демичелис, Клиши, Фернандо, Туре, Насри, Силва (Навас, 65), Йоветич (Фернандиньо, 80), Жеко (Агуэро, 69).

"Ливерпуль"
: Миньоле, Жонсон, Шкртел, Ловрен, Морено, Хендерсон, Жерард, Аллен (Жан, 75), Стерлинг (Ламберт, 79), Коутиньо (Маркович, 59), Старриж.

Огоҳлантиришлар
: Яя Туре (29), Эмре Жан (76).


                                         МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

                                                   ЯНГИЛАШ


Эътиборингиз учун ташаккур! Доимо соғ-саломат бўлинг, Азиз футбол мухлислари! Кейинги учрашувларда сайтимиз орқали ғойибона кўришгунча...

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! "Манчестер Сити" ўз майдонида "Ливерпуль"ни мағлуб этди!

90+4` "Ливерпуль" тўпга эгалик қила олмаяпти.

90+2` "Сити" футболчилари тўпни назорат қилишмоқда.

90` Учрашувнинг иккинчи бўлимига 5 дақиқа вақт қўшиб берилди.

89` Морено оёғини қайириб олди. "Ливерпуль" футболчиларига нима бўлмоқда?

88` Шкртел майдонга қайтди. Вақт оз қолмоқда. "Ливерпуль" сўнгги чораларини қўллаб кўрмоқда. 

87` Шкртел ҳам майдонда ётибди. Агарда бу ҳимоячи ҳам ўринадан турмаса, "Ливерпуль" ўйинни иккита ҳимоячи ва икки киши кам бўлиб якунлайди.

86` Глен Жонсон жароҳат олиб майдонни тарк этди. Мерсисайдликлар барча захира имкониятидан фойдаланиб бўлишди ва қолган дақиқаларни бир киши кам бўлиб ўтказишади.

85` "Ливерпуль"да яна бир имконият! Гол қани Ламберт? Балки ўйиндаги интрига қайтиши мумкин эди... Ламберт бироз кеч қолди ва зарбаси кучсиз чиқди...

83` ГООООООООООООООЛ! ЛАМБЕРТ! Ламберт қанотдан оширилган тўпни боши билан дарвозага йўллади, лекин Жо Харт ўзини кўрсатди. Қайтган тўпни эса Сабалета ўз дарвозасига йўллаб қўйди, 3:1.

80` Бугунги ўйин қаҳрамони - Йоветич майдонни тарк этмоқда. Фернандиньо унинг ўрнига туширилди.

79` "Ливерпуль"нинг сўнгги ўзгартириши. Ламберт Стерлинг ўрнига қолган дақиқаларда ҳаракат қилади.

76` Эмре Жан майдонга тушишини сариқ карточка билан нишонламоқда.

75` Аллен ўз ўрнини Эмре Жанга бўшатиб берди.

72` Ўйин тақдири буткул ҳал этилди десак муболаға бўлмайди.

70` Ҳозиргина майдонга тушган Агуэро ўзининг илк тўпга тегиши биланоқ дарвозани ишғол этмоқда. Наваснинг узатмасидан сўнг Агуэро ҳимоячидан қочиб кетди ва ўзининг аниқ зарбаси билан ҳисобни йирик кўринишга келтирди, 3:0!

69` ГОООООООООООООООООООООООЛ! АГУЭРО!

69` Серхио Агуэро Эдин Жеко ўрнига тушди.

68` Стеван Йоветич бугун ўзининг ажойиб ўйинини ўтказмоқда.

66` "Манчестер Сити" таркибида ўзгариш руй берди. Силва ўрнига Навас тушди.

65` Старриж!!!!!!!!!!! Ажойиб ҳаракат, кучли зарба! Лекин Жо Харт ўз ўрнида!

63` "Ливерпуль"га биринчи бўлимдаги шижоаткорлик етишмаётгандек...

61` "Ливерпуль" жамоаси ҳисобни қисқартириши мумкин эди. Лекин Старрижнинг зарба беришига ҳимоячилар йўл қўйишмади.

59` "Ливерпуль" сафида ўзгариш. Коутиньо ўз ўрнини Марковичга бўшатиб бермоқда.

57` Стеван Йоветич бугун ўз дублини нишонламоқда. Ҳа, Негредо ўзига янги жамоа қидириши мумкин, шекилли...

56` "Манчестер Сити" ажойиб комбинацион ҳужумни ташкил этди. Насрининг жарима майдончаси томон ошириб берган тўпини Йоветич дарвоза жойлади, 2:0!

55` ГОЛ! ГОЛ! ГОЛ! ГОЛ! ГОЛ! ГОЛ! Й-О-В-Е-Т-И-Ч!

54` Барча Жерарддан зарба кутаётган эди. Лекин Жерард жонли деворнинг устидан кўтариб тўпни жамоадошига ташлаб берди. Лекин ҳимоячилар бу вазиятни ўз вақтида "ўқий" олишди.

53` Стивен Жерарднинг нуқтасидан жарима тўпи. Тўп олдида сиз таниган Стивен Жерард!

52` Жекога Агуэронинг тезлиги етишмаяпти. Агарда босниялик ҳужумчи бироз чаққонроқ бўлганида ҳозиргача кмида битта гол киритган бўлиши мумкин эди.

50` Силванинг ажойиб пасини қабул қилиб олган Жекога бироз тезлик етишмади. Дарвозабон билан бирга-бир чиқиб бораётган бир пайтда, Эдин Жеко тўпни рақиб ҳимоячисига олдириб қўйди. Қулай вазият қўлдан бой берилди.

49` Гол! Даниэль Старриж ҳисобни тенглаштирди. Лекин оффсайд!

47` Демичелис "Ливерпуль"нинг ҳужумини бузиб қўйди.

46` Иккинчи бўлим бошланди!

45` Биринчи бўлим тугади. ТАНАФФУС!

42` Насрининг жарима майдончаси томон узатган тўпини Силва қабул қилишда хатога йўл қўйди. Лекин Шкртелга келаётган тўпни Йоветич олди ва тезда дарвоза томон кучли зарба йўллади. Бу вазиятда Миньоле ҳеч нарса қила олмади. Зарбани кучи Миньоленинг ойоқлари орасини тешиб ўтди, 1:0.

41` ГОООООООООООООООООООООООООЛ!  ЙОВЕТИЧ! СТЕВАН ЙОВЕТИЧ! Й-О-В-Е-Т-И-Ч!

38` Тўлиқ устунлик "Ливерпуль" тарафида.

36` "Сити" ҳимояда ўйнашдан чарчамаяпти. Жеко ва Йоветич кўринмай қолишди.

33` Даниэль СТАРРИЖ! АЖОЙИБ! Ҳужумчи бир ҳарақати билан Компанини ортда қолдирди ва дарвозанинг яқин бурчагига кучли зарба йўллади. Лекин Харт ўз ўрнида!

31` Стерлингдан супер пас! Лекин яна мезбонлар ҳимоячилари ишончли ҳаракат қилишди.

30` "Ливерпуль" саноқсиз жарима тўпларига эга чиқмоқда. Лекин ҳар сафар ҳам Жо Харт ва ҳимоячилар "Ливерпуль" футболчиларини иккинчи қаватда мағлуб этишмоқда.

28` Яя Туре зўр ўйлади. Лекин унинг ўйлаган, аниқроғи, узатган тўпи Жеко томон ўтмади. Акс ҳолда Жекро Миньоле билан яккама-якка вазиятга чиқиб борарди. Лекин Шкртел бу вазиятда аниқ ўйнади ва тўпни олиб қўйди.

26` Футболчилар оддий вазиятда туп узатишда хатоликка йўл қўйишмоқда. Мавсум энди бошланганлигини ҳисобга олса, бу нормал ҳолат.

25` Бугун "Ливерпуль" жамоаси Марио Балотеллини сотиб олганини расман эълон қилди. Ушбу "ғаройиб" футболчи айни пайтда стадиондан туриб ушбу беллашувни кузатиб бормоқда.

24` Миньолега қарши Фернандо ўйин қоидасини бузди.

22` Стивен Жерарднинг жаримадан ошириб берган тўпини Жо Харт муштлари билан уриб юборди. Хавф бартараф этилди.

20` Ўйин тинчланди. "Сити" тўпни ўз жарима майдончаси олдида ушлаб турибди.

18` "Сити" ва "Ливерпуль" футболчилари ҳужум қилишдан чарчашмаяпти. Лекин ҳозирча ҳар иккала жамоа ҳимоячилари ишончли ҳаракат қилишмоқда.

17` "Ливерпуль"нинг ҳужумларини "Сити" ҳимоячилари бартараф этишмоқда. 

16` "Сити" ҳужумга ўтди. Яя Туренинг зарбасини Миньоле қайтарди.

15` "Ливерпуль" бурчак тўпини амалга оширди. Лекин жарима майдончаси ичида Компани ва Шкртел тўпсиз курашга киришиб кетишди. Натижада мезбонлар фойдасига жарима тўпи белгиланди.

14` Клишининг жарима майдончаси томон узатган тўпига Сабалета зарба берди. Лекин ноаниқ.

13` Ташаббус меҳмонлар тарафига ўтгандек. 

11` Стивен Жерарднинг жаримадан йўллаган зарбасини Жо Харт ушлаб олди.

10` АЖОЙИБ! Стивен Жерард Стерлинг тараф тўпни узоқдан оширди. Тиниб-тинчимас Стерлинг тўпни гавдаси билан тўхтатиб олди ва чалқанча усулда зарба йўллади. Аммо зарба кучсизроқ ва ноаниқ чиқди.

8` Жекода қулай вазият юзага келганди. Лекин Босния ва Герцеговина терма жамоаси ҳужумчисининг зарбаси кучсиз чиқди.

7` Клиши ҳозир жуда яхши ўйнади. "Ливерпуль"нинг ҳужуми ривожланаётган бир пайтда Клиши тўпни рақибидан олиб қўйди ва тезкорлик билан жамоасини олдинга чорлади. Силва жарима майдончаси ичига кираётишда тўпни йўқотди.

5` "Ливерпуль"нинг шиддатли ҳужумлари бошланди! Стерлинг ва Старрижнинг фаоллиги меҳмонларни ҳужумини ривожлантирганди. Аммо мезбонлар ҳимояси ишончли тарзда ҳаракат қилди.

4` "Сити" ҳужумга ўтмоқда. "Ливерпуль" ҳозирча ҳимояланиш билан банд. Уларни бошқа чоралари ҳам йўқ.

3` Уйқуни футболга алмашган мухлислар бугунги матчдан жозибадор ўйин кутишаётгани аниқ.

2` Ўйинни ҳар иккала жамоалар тезкорлик билан бошлашди.

1` Учрашув бошланди! "Эттихад стэдиум"даги ўйин старт олди!

Шиддатли кечиши кутилаётган беллашув саноқли сониялардан сўнг старт олади!

Жамоалар майдонга чиқиб келишди.

Ассалому алейкум қадрли футбол ишқибозлари! Англия чемпионатининг 2-туридан ўрин олган марказий баҳс "Манчестер Сити" - "Ливерпуль" ўртасида кечадиган беллашувни сайтимиз орқали матнли онлайн трансляция қилиб борамиз. Хизматингизда Шаҳбоз Беғамов бўлади.


Учрашув соат 00:00да бошлананди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика