"Манчестер Сити" франциялик футболчи учун курашга қўшилди

Alisher
16 ноя 2021, 18:01
"Монако" ва Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси Орельен Чуаменини бир нечта топ-клублар ўз таркибига қўшиб олишга тайёр.

"Ювентус" ва "Челси"дан ташқари ёш хавбекни "Манчестер Сити" скаут хизмати кузатмоқда.

"Шаҳарликлар" тез орада француз томони билан музокараларни бошлайди. Ўйинчи 50 млн еврога баҳоланмоқда.

21 ёшли Чуамени жорий мавсум "Монако" сафида барча мусобақаларда 20та ўйинда майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: TBR Football