UZ

Сўнгги янгиликлар

16:30Ҳаммаси 1-тур ҳақида  0 16:04"Сурхон" Россия жамоаси устидан иродали ғалабага эришди  2 15:35"Насаф" Бобир Абдихолиқовнинг голи эвазига Россия жамоасидан устун келди  1 15:17Испания терма жамоаси етакчисининг ЖЧ-2026да иштирок этиши сўроқ остида  1 14:56"Навбаҳор" Шимолий Македония жамоасини мағлуб этди  1 14:39Рўзимбой Аҳмедов: "Мавсум бошида исталган кучли рақиб билан ўйнаса бўлади"  1 14:15"Қўқон-1912" "Нефтчи" аъзосини ижарага олади  1 13:53"Реал" Португалия терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 13:26"Лестер" эгаси отаси хотираси учун клубни сотиш ниятида эмас  1 12:59Трубин ЕЧЛ тарихида фақат 4 нафар дарвозабонга насиб этган ютуқни қайд этди  12 12:38Бугунги ўйинлар: ЕЛда охирги тур ва бошқалар  0 12:17Абдуқодир Ҳусанов "Галатасарой" билан ўйин учун неча баҳо олди?  6 11:54Росеньор Коул Палмер ҳақида гапирди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" иқтидорли хавбекка кўз тикди  4 10:56Умарали Раҳмоналиев: "Сабаҳ"да бошқа жамоаларнинг қандай ўйнаётганига эътибор беришмайди"  0

"Манчестер Сити" бугун чемпион бўладими? Янгиликлар

"Манчестер Сити" бугун чемпион бўладими?

Бугун АПЛнинг 34-тури доирасида "Манчестер Сити" сафарда "Тоттенхэм" меҳмони бўлади.

"Тоттенхэм" - "Манчестер Сити"
Шанба, 23:45. Лондон, "Уэмбли".
Тахминий таркиблар:
"Тоттенхэм":
Льорис – Орье, Санчес, Вертонген, Дэвис – Дайер, Дембеле – Эриксен, Алли, Сон – Кейн.
"Манчестер Сити": Эдерсон – Уокер, Компани, Отаменди, Делф – Де Брюйне, Гюндоган, Д. Силва – Б. Силва, Жезус, Сане.

Жамоа тўпурарлари: Кейн, 25 – Агуэро, 21.
Ўйинда қатнашмайди: Уинкс, Уокер-Питерс, Роуз – Фернандиньо, Менди, Агуэро.
Сўроқ остида: Стоунз ("Манчестер Сити").

"Тоттенхэм" ўйинга оптимал таркибини ташлайди. "Шпорлар" биринчи даврадаги мағлубият аламини олишга ҳаракат қилишлари аниқ. Шунингдек, жамоа тўпурари Харри Кейн гол уриш борасида Муҳаммад Салоҳга етиб олиш учун интилади. Айни дамда уларнинг орасидаги фарқ 4 голни ташкил этмоқда.

"Манчестер Сити"да эса жиддий йўқотиш бор. МЮга қарши ўйинда Фернандиньо сариқ карточка олди ва унинг огоҳлантиришлари сони 10тага етгани боис, "Уэмбли"даги баҳсни ўтказиб юборади. Унинг ўрнида Илкай Гюндоган майдонга тушиши кутилмоқда.

"Манчестер Сити" сўнгги уч учрашувида мағлубиятга учради. Жамоа икки бора "Ливерпул"га мағлуб бўлди ва ЕЧЛдан чиқиб кетди. Шунингдек, "Манчестер Юнайтед"га ютқазиб қўйди.

"Манчестер Сити" бугун чемпион бўлмайди, бу аниқ. Бу воқеа эртага содир бўлиши мумкин. Шунда ҳам "Манчестер Сити" сафарда "Тоттенхэм" устидан ғалабага эришиши, "Манчестер Юнайтед" эса ўз майдонида, "Олд Траффорд"да "Вест Бромвич"га имкониятни бой бериши керак. Агарда “Юнайтед” ғалабага эришса, чемпионлик яна бир турга кечикади.

ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР

- "Тоттенхэм" "Манчестер Сити"га қарши кечган сўнгги 5 уй учрашувининг фақатгина биттасида мағлуб бўлган ва иккитасида ғалабага эришган.

- "Тоттенхэм" АПЛ доирасида сўнгги 14 уй баҳсларида ютқазмади. Бу натижа эса "шпорлар" учун рекорд натижадир.

- "Манчестер Сити" бугун ғалабага эришадиган бўлса, бир мавсумнинг ўзида Лондоннинг уч жамоаси "Челси", "Арсенал" ва "Тоттенхэм"ни сафарда мағлуб этган тўртинчи жамоага айланади. Олдин бу натижани "Ковентри" (1993/94), "Чарльтон" (2001/02) ва "Блэкберн" (2002/03) жамоалари қайд этган.

- Серхио Агуэродан (10 гол) кўра, Алан Ширер (14), Уэйн Руни ва Жимми Флойд Хассельбайнк (11тадан гол) "Тоттенхэм"га кўпроқ гол киритган.

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР

Жамоалар барча турнирларда ўзаро 155 учрашув ўтказишган. Қизиғи, икки томонда ҳам натижалар тенг - 60тадан ғалаба. 35 учрашувда дуранг қайд этилган. Бироқ гол уриш борасида устунлик "шаҳарликлар" томонида - 241:215.

Жамоаларнинг ўзаро сўнгги 5 учрашуви:

АПЛ 2017/18, 16.12.2017. "Этихад"
"Манчестер Сити" – "Тоттенхэм" 4:1 (1:0)

Халқаро Чемпионлар кубоги 2017, 29.07.2017. АҚШ, "Ниссан"
"Манчестер Сити" – "Тоттенхэм" 3:0 (1:0)

АПЛ 2016/17, 21.01.2017. "Этихад" 
"Манчестер Сити" – "Тоттенхэм" 2:2 (0:0)

АПЛ 2016/17, 02.10.2016. "Уайт Харт Лейн"
"Тоттенхэм" – "Манчестер Сити" 2:0 (2:0)

АПЛ 2015/16, 14.02.2016. "Этихад"
"Манчестер Сити" – "Тоттенхэм Хотспур" 1:2 (0:0)

БИРИНЧИ ДАВРАДАГИ ЎЙИН

"Манчестер Сити" - "Тоттенхэм" 4:1
"Этихад", 54214 томошабин.
"Манчестер Сити":
Эдерсон, Отаменди, Мангалья, Уолкер, Фернандиньо, Делф, Гюндоган (Фоден, 83), Де Брюйне, Стерлинг, Сане (Б.Сильва, 85), Агуэро (Жезус, 58).
"Тоттенхэм": Льорис, Вертонген, Роуз (Девис, 89), Трипье, М. Дембеле, Эриксен, Алли (М. Сиссоко, 84), Дайер, Уинкс, Сон (Ламела, 77), Кейн.
Голлар: Гюндоган (14), Де Брюйне (70), Стерлинг (80, 90) - Эриксен (90).
Огоҳлантириш: Отаменди (38), Делф (51) - Кейн (52), М. Дембеле (62), Алли (68), М. Сиссоко (90).

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика