UZ

Сўнгги янгиликлар

20:17"Кристал Пэлас" — "Астон Вилла". Англия кубоги ярим финал ўйини учун таркиблар маълум  0 20:15Суперлига. "Сўғдиёна" – "Андижон" (матнли трансляция)  3 20:08Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" ўз уйида ишончли ғалабага эришди, Турғунбоев захирада қолдирилди  0 19:56Суперлига. 7-турнинг илк учрашувида "Қўқон-1912" "Хоразм"дан устун келди  12 19:55Суперлига. "Машъал" - "Сурхон" 0:0 (матнли трансляция)  4 19:30"Сўғдиёна" — "Андижон". Таркиблар маълум  6 19:17Гвардиола Де Брюйненинг шартномасининг узайтирилмагани сабаб шокка тушгани ҳақида айтган сўзларига изоҳ беришдан бош тортди  2 18:58Про лига. "ФарДУ" — "Жайхун" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  3 18:37"Истиқлол" — "Пайкон". Машарипов асосий таркибда  0 18:28АПЛ. "Челси" "Стэмфорд Бриж"да Жексоннинг голи туфайли "Эвертон"ни мағлуб этди  2 17:34"Байер", "Боруссия" ва "Бавария" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 15:51Факт. "Машъал" Термизда тарихий натижа қайд этиши мумкин, Қўқонга 25 йил олдинги тўқнашув қайтди  3 15:38Элит ОЧЛ. Бугун "Ал Аҳли" — "Бурирам Юнайтед" ва "Йокогама Маринос" — "Ал Насср" ўйинлари бўлиб ўтади  7 14:58Суперлига. 7-турни ўтказиб юборадиганлар  2 14:33Рафинья "Барселона" билан шартнома шартларидан норози. Бразилиялик футболчига "Ал Ҳилол" қизиқмоқда  8

АПЛ. Стерлингнинг голи "Манчестер Сити"га "Арсенал" устидан ғалабани тақдим этди Янгиликлар

АПЛ. Стерлингнинг голи "Манчестер Сити"га "Арсенал" устидан ғалабани тақдим этди

АПЛ 5-тур доирасидаги "Манчестер Сити" - "Арсенал" ўйини бўлиб ўтди.

"Манчестер Сити" - "Арсенал" 1:0

Гол: Стерлинг (23)

"Манчестер Сити": Эдерсон, Уокер, Жоау Канселу, Рубен Диаш, Аке, Родри, Фоден, Стерлинг, Бернарду Силва, Маҳрез, Агуэро.

"Арсенал": Лено, Бельерин, Габриэл, Холдинг, Тирни, Сака, Жака, Виллиан, Себальос, Пепе, Обамеянг.


АНГЛИЯ ПРЕМЬЕР-ЛИГАСИ ТУРНИР ЖАДВАЛИ ВА ТЎПУРАРЛАР РЎЙХАТИ БИЛАН ТАНИШИНГ

Манчестер Сити

Рахим Стерлинг - 23'

Премьер-лига . 5-тур

17/10/2020, 22:30

0
:
1
Тугади

Арсенал

Стадион: Etihad Stadium, 0 томошабин

Бош ҳакам: Chris Kavanagh

45'
90'
14'  Родриго Эрнандес
23'  Рахим Стерлинг
63'  Жуан Канселу
65'  Серхио Агуэро (Илкай Гюндоган)
68'  Рубен Диаш
84'  Натан Аке
89'  Фил Фоден (Фернандиньо)
69'  Виллиан (Александр Ляказетт)
83'  Николя Пепе (Эдди Нкетиа)
83'  Гранит Джака (Томас Партей)
90'  Томас Партей


ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ

90+2. "Арсенал" ҳисобни тенглаштириш учун олдинга бормоқда, аммо "Сити" футболчилари ҳозирча хато қилишмаяпти.

90. Ҳакам иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берди.

89. Майдонни Фил Фоден тарк этмоқда, унинг ўрнига Фернандиньо ўйинга қўшилди.

87. "Манчестер Сити" ҳали ҳам тингани йўқ, "Арсенал" эса ҳамон қарши ҳужум режасида ўйнаяпти.

83. "Арсенал"да икки ўзгариш: Нките - Пепе, Парти - Жака. "Атлетико" собиқ футболчиси "Арсенал" таркибида дебют қилади.

82. Пепе! Унинг жаримадан тепган тўпи хавфли чиқди, аммо бироз ноаниқ.

79. Ҳа, ҳозирча матнли трансляциямизга ёзиладиган даражадаги хавфли вазиятлар рўй бермаяпти.

74. "Арсенал" вазиятни ўнглашга ҳаракат қилмоқда, аммо "Сити" ҳозирча рақибга имкон бермаяпти.

69. Артета ҳам ўзгаришга қўл урди: Ляказетт Виллианни алмаштирди.

68. Навбатдаги сариқ карточка "шаҳарликлар" ҳимоячиси Рубен Диашга кўрсатилди, Сака яна жабрланувчи.

65. "Сити"да ўзгариш: Гюндоган Агуэрони алмаштирди.

63. Навбатдаги сариқ карточка Жоау Канчелуга кўрсатилди, у Тирнининг оёғини бутсасининг таги билан босиб олганди.

60. "Арсенал" ҳозирга қадар "Сити"га нисбатан кўпроқ бурчак зарбаси ишлади: 4-5

55. Маҳрез жарима майдончаси ташқарисидан зарба бериб кўрди, аммо бу Ленога қийинчилик туғдирмади.

51. Иккинчи бўлимда "Арсенал" ҳисобни қисқартиришга уринга ҳолда кескин ҳужумлар уюштиришга ҳаракат қилмоқда.

46. Пепенинг жарима майдончаси ичида бош билан берган зарбасини Эдерсон осонлик билан эгаллаб олди.

46. Иккинчи бўлимга старт берилди.



БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ

45. Биринчи бўлимга ҳакам томонидан 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.

40. Сакаааа! Обамеянг Сакага ажойиб пас берди, аммо англиялик футболчининг зарбасини Эдерсон ажойиб тарзда қайтарди.

39. Зарба бериш бўйича устунлик ҳам "Сити" тарафида: 10-3

34. Фоден бирга-бир вазиятдан фойдала олмади, Лено жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди.

33. "Шаҳарликлар" устунликни ўз қўлларига олишган, "тўпчилар" эса қарши ҳужумларга кўпроқ урғу беришмоқда.

27. Маҳрез "Сити"нинг иккинчи голини уриши мумкин эди, аммо бу вазиятда Лено ва "тўпчилар" ўйинчилари яхши ҳаракат қилишди.

25. Сака "Сити" жарима майдончаси ичида кучли зарба берди, аммо Эдерсон вазиятни бартараф этди.

23. ГООООООЛЛЛ!! Стерлинг очиқ дарвозани ишғол қилди. Унга қадар эса Фоден бир футболчини алдаб "Арсенал" дарвозасини "ўққа" тутганди. Лено қайтарган тўп эса англиялик футболчига келиб тушди.

20. Тўпга эгалик қилиш бўйича устунлик "шаҳарликлар" тарафида: 64% - 36%

14. Ўйиндаги илк сариқ карточка "Манчестер Сити" хавбеки Родрига кўрсатилди. У Саканинг либосидан тортиб қолган ҳолда қоидани бузган эди.

10. Ўйин ҳозирча сокин ўтмоқда. "Ман Сити" тўпга эгалик қилмоқда, аммо жамоалар кескин ҳужумлар уюштиришмаяпти.

7. Анча муддатдан сўнг сафга қайтган Агуэро Маҳрезнинг узатган тўпини боши билан Лено дарвозасига йўллади, ноаниқ.

4. Ҳозирча тўп марказда кўпроқ ўйналмоқда, жамоалар дастлабки дақиқаларда эҳтиёткорликка кўпроқ аҳамият беришмоқда.

1. Илк зарба! Маҳрез ўз омадини синаб кўрди, аммо унинг жарима майдончаси ташқарисидан берган зарбаси ноаниқ кетди.

1. Ўйин бошланди!

- Ҳайрли кеч. Тез орада Англия Премьер-лигаси 5-тур доирасидаги қизиқарли кечиши кутилаётган "Манчестер Сити" ва "Арсенал" жамоалари ўртасидаги ўйин бошланади ва бу баҳсни сизлар билан биргаликда кузатиб борамиз.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика