АПЛ. Стерлингнинг голи "Манчестер Сити"га "Арсенал" устидан ғалабани тақдим этди
17 окт 2020 23:23
Янгиликлар
АПЛ. Стерлингнинг голи "Манчестер Сити"га "Арсенал" устидан ғалабани тақдим этди
"Манчестер Сити" - "Арсенал" 1:0
Гол: Стерлинг (23)
"Манчестер Сити": Эдерсон, Уокер, Жоау Канселу, Рубен Диаш, Аке, Родри, Фоден, Стерлинг, Бернарду Силва, Маҳрез, Агуэро.
"Арсенал": Лено, Бельерин, Габриэл, Холдинг, Тирни, Сака, Жака, Виллиан, Себальос, Пепе, Обамеянг.
АНГЛИЯ ПРЕМЬЕР-ЛИГАСИ ТУРНИР ЖАДВАЛИ ВА ТЎПУРАРЛАР РЎЙХАТИ БИЛАН ТАНИШИНГ
Манчестер Сити Рахим Стерлинг - 23' |
Премьер-лига . 5-тур 17/10/2020, 22:30 0
:
1
Тугади
|
Арсенал |
Стадион: Etihad Stadium, 0 томошабин
Бош ҳакам: Chris Kavanagh
ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ
90+2. "Арсенал" ҳисобни тенглаштириш учун олдинга бормоқда, аммо "Сити" футболчилари ҳозирча хато қилишмаяпти.
90. Ҳакам иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берди.
89. Майдонни Фил Фоден тарк этмоқда, унинг ўрнига Фернандиньо ўйинга қўшилди.
87. "Манчестер Сити" ҳали ҳам тингани йўқ, "Арсенал" эса ҳамон қарши ҳужум режасида ўйнаяпти.
83. "Арсенал"да икки ўзгариш: Нките - Пепе, Парти - Жака. "Атлетико" собиқ футболчиси "Арсенал" таркибида дебют қилади.
82. Пепе! Унинг жаримадан тепган тўпи хавфли чиқди, аммо бироз ноаниқ.
79. Ҳа, ҳозирча матнли трансляциямизга ёзиладиган даражадаги хавфли вазиятлар рўй бермаяпти.
74. "Арсенал" вазиятни ўнглашга ҳаракат қилмоқда, аммо "Сити" ҳозирча рақибга имкон бермаяпти.
69. Артета ҳам ўзгаришга қўл урди: Ляказетт Виллианни алмаштирди.
68. Навбатдаги сариқ карточка "шаҳарликлар" ҳимоячиси Рубен Диашга кўрсатилди, Сака яна жабрланувчи.
65. "Сити"да ўзгариш: Гюндоган Агуэрони алмаштирди.
63. Навбатдаги сариқ карточка Жоау Канчелуга кўрсатилди, у Тирнининг оёғини бутсасининг таги билан босиб олганди.
60. "Арсенал" ҳозирга қадар "Сити"га нисбатан кўпроқ бурчак зарбаси ишлади: 4-5
55. Маҳрез жарима майдончаси ташқарисидан зарба бериб кўрди, аммо бу Ленога қийинчилик туғдирмади.
51. Иккинчи бўлимда "Арсенал" ҳисобни қисқартиришга уринга ҳолда кескин ҳужумлар уюштиришга ҳаракат қилмоқда.
46. Пепенинг жарима майдончаси ичида бош билан берган зарбасини Эдерсон осонлик билан эгаллаб олди.
46. Иккинчи бўлимга старт берилди.
БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ
45. Биринчи бўлимга ҳакам томонидан 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.
40. Сакаааа! Обамеянг Сакага ажойиб пас берди, аммо англиялик футболчининг зарбасини Эдерсон ажойиб тарзда қайтарди.
39. Зарба бериш бўйича устунлик ҳам "Сити" тарафида: 10-3
34. Фоден бирга-бир вазиятдан фойдала олмади, Лено жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди.
33. "Шаҳарликлар" устунликни ўз қўлларига олишган, "тўпчилар" эса қарши ҳужумларга кўпроқ урғу беришмоқда.
27. Маҳрез "Сити"нинг иккинчи голини уриши мумкин эди, аммо бу вазиятда Лено ва "тўпчилар" ўйинчилари яхши ҳаракат қилишди.
25. Сака "Сити" жарима майдончаси ичида кучли зарба берди, аммо Эдерсон вазиятни бартараф этди.
23. ГООООООЛЛЛ!! Стерлинг очиқ дарвозани ишғол қилди. Унга қадар эса Фоден бир футболчини алдаб "Арсенал" дарвозасини "ўққа" тутганди. Лено қайтарган тўп эса англиялик футболчига келиб тушди.
20. Тўпга эгалик қилиш бўйича устунлик "шаҳарликлар" тарафида: 64% - 36%
14. Ўйиндаги илк сариқ карточка "Манчестер Сити" хавбеки Родрига кўрсатилди. У Саканинг либосидан тортиб қолган ҳолда қоидани бузган эди.
10. Ўйин ҳозирча сокин ўтмоқда. "Ман Сити" тўпга эгалик қилмоқда, аммо жамоалар кескин ҳужумлар уюштиришмаяпти.
7. Анча муддатдан сўнг сафга қайтган Агуэро Маҳрезнинг узатган тўпини боши билан Лено дарвозасига йўллади, ноаниқ.
4. Ҳозирча тўп марказда кўпроқ ўйналмоқда, жамоалар дастлабки дақиқаларда эҳтиёткорликка кўпроқ аҳамият беришмоқда.
1. Илк зарба! Маҳрез ўз омадини синаб кўрди, аммо унинг жарима майдончаси ташқарисидан берган зарбаси ноаниқ кетди.
1. Ўйин бошланди!
- Ҳайрли кеч. Тез орада Англия Премьер-лигаси 5-тур доирасидаги қизиқарли кечиши кутилаётган "Манчестер Сити" ва "Арсенал" жамоалари ўртасидаги ўйин бошланади ва бу баҳсни сизлар билан биргаликда кузатиб борамиз.
Фикрлар