"Манчестер Сити" 15 йилдан кейин илк бор ўзгаришларсиз ўйин ўтказди

Mirjalol Normatov
6 дек 2020, 11:59
"Шаҳарликлар" бош мураббийи Пеп Гвардиола "Фулхэм"га қарши ўйинда ўзгаришларга қўл урмади.

"Сити" АПЛнинг 11-тури доирасидаги ўйинни бошлаган таркибда якунлади. Бундай баҳс "Сити" тарихида олдин ҳам бўлган. 2005 йилнинг апрелида "Чарльтон"(2:2)га қарши ўйинда "Манчестер Сити" бош мураббийи Стюарт Пирс ўзгаришларга қўл урмаганди.

Айни дамда "Манчестер Сити" 18 очко тўплаган ҳолда АПЛ турнир жадвалида 5-ўринни эгаллаб турибди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal