Манба: Кристенсен "Барселона"га ўтади. Трансфернинг амалга ошиш эҳтимоллиги - 99%

Narzulla Saydullayev
2 мар 2022, 00:30
Ҳимоячси фаолиятини Испанияда давом эттиришга яқин.

"Челси" ҳимоячиси Андреас Кристенсен "Барселона" билан келишувга эришган. Ушбу битим катта эҳтимол билан ёзда амалга оширилади. Журналист Жерар Ромеронинг ёзишича, масаланинг ҳал бўлиши 99% аниқ. Икки томон ўзаро келишиб олишди. Агарда қандайдир фавқулотда вазият юз бермаса, Андреас Кристенсен кейинги мавсумни "Барселона"да бошлайди. 

Эслатиб ўтамиз, Кристенсен 2012 йилдан бери "Челси" билан бирга. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси ушбу мавум охирига қадар мўлжалланган. 

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: twitter.com/gerardromero