UZ

Сўнгги янгиликлар

09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  0 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  4 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  3 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  1 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  19 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  8 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  6 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0

Мана шуни Тошкентга олиб келиш керак ФОТО Янгиликлар

Мана шуни Тошкентга олиб келиш керак ФОТО

Хабарингиз бор, кеча Дубайдаги "Armani Hotel" меҳмонхонасида Осиё Кубоги-2019 мусобақасига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Қуръа давомида барча иштирокчи жамоалар гуруҳдаги рақибларини билиб олишди. Маълумот учун, келаси йилнинг 5 январидан то 1 февралга қадар давом этадиган мусобақада тарихда илк бор 24та жамоа қатнашади.

Тадбир давомида Осиё Кубоги ғолибига бериладиган янги кубок ҳам намойиш этилди. Кубокни меҳмонхонага 1996 йилги Осиё чемпионатида БАА терма жамоаси сафида порлаган собиқ футболчи Зубайр Бахит олиб келди. Ушбу соврин Лондонда жойлашган машҳур Томас Лайт заргарлик уйи томонидан ясалган.

ОФК расмий сайтининг ёзишича, кубокни ясаш учун 450 соат вақт керак бўлган ва мазкур соврин устида 12 нафар уста иш олиб борган. Кубокнинг бўйи 78 см, эни 42 см. Оғирлиги 15 кг.ни ташкил этади.

Хуллас нима бўлган тақдирда ҳам навбатдаги Осиё Кубогида жамоалар мана шу соврин учун кураш олиб боришади. Қанийди бизнинг ҳам омадимиз келиб янги совриннинг илк соҳиби сифатида кубокни Тошкентга олиб келсак. Айтишади-ку, яхши ният - ярим мол.

Х.Холиқов.

Рейтинг: +50   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика