UZ

Сўнгги янгиликлар

09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  0 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  4 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   5 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  1 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  1 08:05Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Бухоро" 1:0  5 07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  5 03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  9 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  2 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  14 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  52 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   48 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  30

Мана сенга олам-олам гул... Янгиликлар

Мана сенга олам-олам гул...

Бугун "Барселона" ютди, бўлиб ҳам асосий рақибини мағлуб этди.

Суперкубокда "Реал"дан учралган мағлубият, Кубокда "Атлетик Бильбао"га бой берилган ўйин... Бир қарашда "Барса" ҳалиям янги мураббийга мослашиш даврини кечираётгандек эди. Лекин бугун Мадриднинг "Атлетико"сини мағлуб этиш каталонияликлар учун катта қадам бўлди.

Ўйинни "Барса" кўтаринки руҳда ўтказди. Айниқса Адама Траорени айтмайсизми, худди анчадан бери бирга ўйнаб юргандек бир зумда жамоага қўшилиб кетди. Бугунги ўйин нимаси билан муҳим эди? Биринчи навбатда жамоаларнинг турнир жадвалида эгаллаб турган ўрни билан. Ўйингача "Атлетико" 36 билан 4, "Барселона" 35 очко билан 5-ўринда эди. 

Бугун қўлга киритилган ғалаба "Барса"га очколари сонини 38тага етказиш билан бирга 4-ўринга кўтарилиб олиш имконини берди. Эндиликда "Барса" учинчи ўриндаги "Бетис"дан 2 очко, биринчи ўриндаги "Реал"дан 12 очко ортда қоляпти. 

"Атлетико"га қарши баҳс кескин курашларга бой бўлди. Гарчи меҳмонлар ҳисобни очган бўлса-да, "Барса" ўзини йўқотиб қўймади ва биринчи таймда 3та гол билан жавоб берди. Иккинчи тайм бошларида Дани Алвеш 4-голни урди. Лекин унинг бир иши чатоқ бўлди: 69-дақиқада Карраскони бехосдан тепгани учун қизил карточка олиб четлатилди. 

Шунга қарамай, "Барса" қолган 20 дақиқада ўз дарвозасидан бошқа гол ўтказмади. Яъни олдинги ўйинларда бўлгани каби ҳимояда "мандраж" юзага келмади. "Атлетико" эса умуман ўзига ўхшамади. Тажовузкор ўйинни хуш кўрувчи "матрасчилар" Хави тузаётган жамоага қарши деярли ҳеч нарса қилишмади. 

Ўйиннинг кульминацион нуқтаси 10-дақиқада рўй берди. Жорди Альба жуда чиройли зарба йўллаб ҳисобни тенглаштирди. Бу голни қайта-қайта кўрсангиз арзийди. Агар шу гол бўлмаганида балки "Барселона" қийналиб қолармиди.

Хуллас, "Барса" ютди ва энди жамоа мухлислари бемалол эрталабгача "Мана сенга олам-олам гул, этагингга сиққанича ол" қўшиғини куйлаб ётишса арзийди. Кейинги турни "Барселона" 13 февралдан 14 февралга ўтар кечаси соат 01:00да "Эспаньол"га қарши ўтказади. Бизни олдинда Каталония дербиси кутмоқда. 

Барса Блогер.

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика