UZ

Сўнгги янгиликлар

22:45"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса...  1 22:15Луиджи Ди Бияджо: "Мусобақага қийин ҳолатда тайёргарлик кўрмоқдамиз"  0 21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  1 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  4 20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  5 20:00"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди  0 19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  0 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  5 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  3 18:28Гвардиола дарвозага янги посбон изламоқда. Португалия терма жамоаси аъзоси – номзодлардан бири  0 18:00"Барселона" Рэшфордни ўз таркибига қўшиб, таваккал қилди. Маркус бу трансфер амалга ошиши учун 10 миллиондан воз кечди  3 17:46"Навбаҳор" 7 кун ичида ФИФА тақиқидан қутулиши, собиқ футболчилари олдидаги қарзларини тўлаб бериши лозим — ПФЛ  21 17:36ПСЖ "Реал" ярим ҳимоячисини харид қилмоқчи  3 17:07"Машъал" легионери билан хайрлашди  1

"Ман Юнайтед" меҳмонхона томида шоу уюштирди! Маҳаллий инсонлар хурсанд бўлишди ва ҳатто ўзлариникига қарши мухлислик қилишди Янгиликлар

"Ман Юнайтед" меҳмонхона томида шоу уюштирди! Маҳаллий инсонлар хурсанд бўлишди ва ҳатто ўзлариникига қарши мухлислик қилишди

Кишинёвдаги ажиотаж ақлбоварқилмас даражада бўлди.

Молдавияга топ-клубларнинг келиши одатий кўриниш олмоқда. Тирасполга ўтган йили "Шахтёр", "Интер" ва "Реал" келганди, энди эса "Манчестер Юнайтед". УЕФА минтақадаги кескин вазият туфайли ўйинни Приденстровьеда ўтказмасликка қарор қилди, баҳс "Шериф"нинг чемпионликдаги асосий рақибларидан бири бўлган Кишинёвнинг "Зимбру" стадионида бўлиб ўтди.



МЮ британиялик мухлисларга салат емасликни маслаҳат берди ва ҳожатхоналар ҳақида огоҳлантирди


Чипталар чиққан ва унинг бир қисми сотилган Молдова футбол федерацияси расмий сайти ўйинга киришни хоҳловчиларнинг катта оқимига дуч келди. Икки соат ичида 100000та ташриф ва ҳар сонияда 800та чипта сотиб олишга уриниш — расмий саҳифага кириш тикланганидан кейин федерация тизимидаги мутахассислар ушбу статистик маълумотларни тақдим этишди.


Учрашувга тайёргарлик кўришда меҳмонларда ҳам қийинчиликлар бўлди. Анъанага кўра, Британия клублари меҳмонга йўл олаётган ўз мухлисларига батафсил кўрсатмалар тайёрлайди. 8 саҳифалик қўлланмадан кўплаб фойдали маълумотларни топиш мумкин эди, аммо ғалати нарсалар ҳам йўқ эмасди. Молдовада негадир иккинчи тил сифатида рус эмас, гагауз тили кўрсатилган. Аграр мамлакатда негадир "салатлар ейиш тавсия этилмайди", "йўлда юрадиган инсонлар эса қоидаларга риоя қилмайдилар". Шунингдек, стадиондаги ҳожатхоналар ҳақида ўқиш ҳам ажойиб эди. Улар "Биз Британияда ўрганганимиздек эмас, оддий услубда — пол даражасида, ўтиришсиз".


Манчестердан чартер Молдавия пойтахтидаги аэропортга ўйинга бир сутка қолганда келди ва Кишинёв ҳаво бандаргоҳида 250 нафарга яқин мухлис келганига қарамай, атиги икки футболчи ўз мухлислари билан қўл силтаб саломлашди. Криштиану Роналду ҳам аксарият футболчилар сингари дарҳол автобусга чиқди. Ўрнатилган тўсиқлар туфайли мухлислар ўйинчилар билан суҳбатлашишга ёки суратга тушишга муваффақ бўлмади.



Қизиғи, жамоа дарҳол меҳмонхонага йўл олди ва нафақат кечки машғулотларни, балки ўйин кунги машғулотларни ҳам рад этди. Бунинг ўрнига, меҳмонлар эрталаб меҳмонхона томида кичик машғулот (қизиш машқлари) ўтказишди! Савдо марказига яқин бўлгани учун машғулотлар мухлислар учун очиқ бўлди, одамлар савдо маркази ойнаси орқали топ-ўйинчиларни кузатишди.


Учрашув ҳақида гапирадиган бўлсак, у нисбатан тенг курашлар остида ўтди. Тўпга эгалик қилиш, дарвоза томон йўлланган зарбалар ва бошқа кўрсаткичлар бобида жамоалар ўртасида катта фарқ йўқ эди, аммо якунда "Манчестер Юнайтед" ғалаба қозонди. Иккала гол ҳам биринчи бўлимда урилди. 17-дақиқада ҳимоядаги хатодан сўнг Санчо гол урди, танаффусга олти дақиқа қолганда Роналду 11 метрлик нуқтадан гол урди. Бу португалиялик учун мавсумдаги биринчиси эди.



Криштиануни фақатгина чипта олганлар кўришмади. Стадионга қаратилган деразалардаги уйлар бўлган Кишинёв аҳолиси жуда хурсанд бўлишди. Биринчидан, улар ёқтирмайдиган "Шериф" мағлуб бўлди. Иккинчидан, улар кумирларини кўришди. Учинчидан эса пул сарфлашга тўғри келмади.


Кейинги турда Тирасполь клуби яна Кишинёвда ўзи учун бегона аренада ўйнайди. Бу сафарги рақиб параллель ўйинда "Омония"дан, олдинги турда МЮда кучли эканлигини исботлаган "Реал Сосьедад". Сан-Себастьян жамоасида очколар сони 6та, МЮ ва "Шериф"да 3та, кипрликлар эса ҳозирча очко қўлга киритишмади.




"Шериф" (Молдова) – "Манчестер Юнайтед" Англия 0:2

Голлар: 0:1 – 17 Санчо, 0:2 – 39, пенальти Роналду.

"Шериф": Коваль, Зоури, Раделич, Кики, Кпозо, Бадоло, Киабу, Диоп, Атьемвен (Мудасиру, 81), Уаттара (Пернамбуко, 73), Рашид (Фелипе Визеу, 73).

"Манчестер Юнайтед": Де Хеа, Диогу Далот (Шоу, 70), Варан, Мартинес (Магуайр, 90), Маласиа, Эриксен, Бруну Фернандеш, Мактомини (Каземиро, 46), Роналду (Эланга, 81), Санчо, Антони (Гарначо, 90).

Огоҳлантиришлар: Кпозо (38), Атьемвен (63).

Шериф

Лига Европы - гр. E . 2-тур

15/09/2022, 22:45

2
:
0
Тугади

Манчестер Юнайтед

Джейдон Санчо - 17', Криштиану Роналду - 39'

Стадион: Zimbru Stadium, 10400 томошабин

45'
90'
38'  Патрик Кпозо
63'  Айяйи Атьемвен
73'  Ибрагим Аканби (Фелипе Визеу)
73'  Абу Уаттара (Жозе Витор Родригес Да Силва Дос Сантос)
81'  Айяйи Атьемвен (Mudasiru Salifu)
17'  Джейдон Санчо
17'  Кристиан Эриксен
39'  Криштиану Роналду
46'  Скотт Мактоминей (Каземиро)
70'  Диогу Дало (Люк Шоу)
81'  Криштиану Роналду (Энтони Эланга)
90'  Антони (Алехандро Гарначо)
90'  Лисандро Мартинес (Харри Магуайр)



Алишер Остонов таржимаси

Муаллиф : Alisher
Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика