“Ман Сити”ни АПЛга қайтарган таниқли мутахассис фаолиятини қайта тиклашга яқин
26 апр 2020 21:45
Янгиликлар
“Ман Сити”ни АПЛга қайтарган таниқли мутахассис фаолиятини қайта тиклашга яқин
Англиялик терма жамоаси собиқ устози Кевин Киган яна мураббийликка қайтиши кутилмоқда.
Британия нашрининг манбасига кўра, 69 ёшли мутахассис ўзининг собиқ жамоаси “Ньюкасл”да иш бошлаши мумкин. Унинг сўнгги иш жойи ҳам айнан мазкур жамоа бўлганди. Киган 2008 йилдан кейин бирорта клубда фаолият кўрсатмади.
Қайд этилишича, Саудия Арабистони акциядорлари “Ньюкасл”ни сотиб олган тақдирда Киган яна “Сент-Жеймс Парк”да иш бошлайди.
Кевин Киган мураббий сифатида “Ньюкасл” (1993) ва “Ман Сити”ни (2002) АПЛга қайтарган. 1996 йил эса у Англиянинг энг яхши мураббийи номига лойиқ кўрилганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар