"Ман Сити" Родриго Рикельмега қизиқмоқда. "Атлетико" вингерни 30 млн евродан камига сотмайди
04 июл 2023 22:07
Янгиликлар
"Ман Сити" Родриго Рикельмега қизиқмоқда. "Атлетико" вингерни 30 млн евродан камига сотмайди
"Атлетико" вингери Родриго Рикельме "Манчестер Сити"га ўтиши мумкин.
23 ёшли футболчи "шаҳарликлар" ва Ла Лиганинг бир қатор клублари қизиқишига сабаб бўлмоқда. "Атлетико" уларга футболчини 30 миллион евродан камига сотмаслигини хабар қилди. "Сити"нинг бошланғич таклифи 15 млн евродан ошмади.
Қайд этилишича, Рикельме "Атлетико"да қолишни хоҳлайди, аммо унинг келажаги Диего Симеонега боғлиқ – мураббий ўйинчи унинг ўйин тизимининг бир қисми бўла оладими ёки йўқ, шуни аниқлаб олиши керак.
Шунингдек, клубнинг трансферлари муҳим фактор бўлади: агар мадридликлар ярим ҳимоячилардан ҳеч кимни сотмаса, Рикельмега асосий таркибга кириш қийин бўлади.
Рикельме ўтган мавсумни "Жирона"да ижара асосида ўтказди. У Ла Лига доирасидаги 34та ўйинда 4та гол ва 4та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар