“Ман Сити” Данилонинг трансфери бўйича “Реал” билан келишувга эришди

Aslanov Jasurbek
21 июл 2017, 01:53
“Реал” ҳимоячиси Данило фаолиятини “Манчестер Сити”да давом эттиради.

 “Onda Cero” радиостанцияси журналисти Эду Пидалнинг тасдиқлашича, футболчининг трансфери борасида томонлар келишувга эришган. Ушбу трансфер эртага расман амалга ошиши кутилмоқда.

Маълум бўлишича, Данило 35 миллион евро эвазига “шаҳарликлар” сафига кўчиб ўтади. Ушбу футболчига Лондоннинг “Челси” клуби ҳам даъвогарлик қилганди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Эду Пидаль твиттери