UZ

Сўнгги янгиликлар

17:32ПРО-Лига. "Дўстлик" — "Қўқон-1912": Асосий таркиблар маълум  0 17:07ПРО-Лига. "Шўртан" "Олимпик-Mobiuz": Асосий таркиблар маълум  0 16:04Хорватия терма жамоа ярим ҳимоячиси жароҳат сабаб "Евро"ни тарк этади   2 15:39ЎзФҲМ: "Пахтакор" - "Навбаҳор" бош ҳаками ўйин охирида хато қилган, "Сўғдиёна" - "Насаф" учрашувида қизил карточка тўғри берилган, "Олимпик" - ОКМК ўйинида пенальти тўғри белгиланган   8 15:24Вагиз Галиулин Россия клубини тарк этди  7 15:12Евро-2024. Мбаппе гуруҳ босқичида бошқа майдонга тушмайди  5 15:07Про лига. 13-тур расмийлари маълум  0 14:56"Рубин" марказий ҳимоячиси билан хайрлашганини эълон қилди  3 14:30Қосимов бошчилигидаги ОКМКни пешқадамга айлантирган "Олимпик"ка қарши ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 13:50"Реал" Карвахалга янги шартнома таклиф қилмоқчи  2 13:25Премьер-лига янги мавсумнинг 1-тур жуфтликлари маълум  3 12:54"Порту" 41 ёшли Пепе билан шартномани узайтирмайди  6 12:06Евро-2024. Шотландия ҳимоячиси 2 та ўйинга дисквалификация қилинди  0 11:42Ўзимизнинг карикатура. Кубок бу сафар ҳам қўлдан кетмоқдами?!  26 10:31«Ал Ҳилол» 175 миллион евролик трансферга тайёргарлик кўрмоқда. Барчаси «Евро»дан кейин ҳал бўлади  4

Малайзия ОТЖ бош мураббийи: "Бугун мусобақанинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнадик" Янгиликлар

Малайзия ОТЖ бош мураббийи: "Бугун мусобақанинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнадик"

U23 Осиё кубоги 1-туридан ўрин олган Ўзбекистон - Малайзия (2:0) учрашувидан сўнг Малайзия олимпия терма жамоаси бош мураббийи Хуан Торрес Гарридо матубот анжуманида иштирок этди

- Ўйин ҳақида

- Бугун мусобақанинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнадик. Ўйин аввалида хатога йўл қўйдик ва пенальтидан рақиб ҳисобни очди. Ҳисобда ортда бораётганимиздан кейин ҳужумга урғу беришга мажбур бўлдик. Иккинчи голда ҳам хатога йўл қўйдик ва гол ўтказиб юбордик. Кейинги ўйинларда камроқ хатога қилиш ва кўпроқ натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз.

- Бугун Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги фарқ қанчалик билинди?

- Ўзбекистон терма жамоаси жуда кучли. Бунга ўзингиз гувоҳ бўлдингиз. Терма жамоа бош мураббийи ҳам узоқ вақтдан бери ишлаб келмоқда ва яхши жамоа ташкил қилган.

- Кейинги учрашув ҳақидаги фикрингиз? Кейинги рақибимиз Вьетнамга қарши учрашувда ғалаба қозонишимиз учун нималарни ўзгартиришимиз керак?

- Бугунги ўйин намойиш этганидек, биз самаралироқ ҳужум қилишимиз керак. Кўпроқ тўпга эгалик қилсак ва кўпроқ ҳужум қилсак натижа яхши бўлади деган умиддаман.

- Малайзия терма жамоаси футболчиларининг жисмоний ҳолати яхши эмаслигини бугунги учрашув кўрсатиб берди. Ушбу муаммони қандай ҳал этмоқчисиз?

- Учрашувлар оралиғи жуда қисқа. Тезроқ тикланишга ҳаракат қилишимиз керак. Ҳар икки кунда ўйин ўтказиш осон эмас, лекин бу бизга баҳона бўла олмайди. Барча терма жамоалар шундай график бўйича ўйнашмоқда. Вьетнам ва Қувайтга қарши кечадиган баҳсларда ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқиш асосий мақсадимиз.


Рейтинг: +10   

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика