UZ

Сўнгги янгиликлар

19:04"Сигнал Идуна Парк" Марко Ройс билан хайрлашди  1 19:00"Андижон" – "Металлург" (Матнли трансляция)  12 19:00Суперлига. "Қизилқум" — "Олимпик" 1:0 (матнли трансляция)  0 18:43Кетиши ҳақидаги навбатдаги миш-мишлардан сўнг Хави интервью берди  1 18:26Москванинг "Динамо" клуби чемпионликка жуда яқин келди  1 18:06"Қизилқум" - "Олимпик". Таркиблар маълум, "Олимпик"да асосий дарвозабонлар йўқ  0 18:01"Андижон" - "Металлург". Таркиблар билан танишинг  7 17:51Ўзбекистон кубоги. 1/8 финалга 29 майда қуръа ташланади  1 17:31"Реал" мухлислари учун хушхабар  1 17:24АПЛда кетма-кет 5 мавсум "Йил футболчиси" совринини "Ман. Сити" футболчиси олди  2 16:20"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи  3 16:02"Андижон" – "Металлург", "Қизилқум" – "Олимпик" учрашувларини кимлар шарҳлайди?  12 15:27Суперлиганинг 8-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  5 15:23АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди  1 14:49"Ал Ҳилол" мухлислари "Ал Насср"га қарши баҳсда "Месси! Месси!" деб бақиришди  31

Малайзия, Индонезия, Қозоғистонда ўйнаган ўзбекистонлик ҳужумчи билан суҳбат Янгиликлар

Малайзия, Индонезия, Қозоғистонда ўйнаган ўзбекистонлик ҳужумчи билан суҳбат

Хабарингиз бор, 13 ноябрь санасида А ПРО-Лигада 28-тур учрашувлари бўлиб ўтди ва расман мавсум якунига етди.

Жорий мавсумда рақиблари дарвозасига жами 19 та гол урган "Оқ-тепа" ҳужумчиси Павел Пуришкин тўпурарлар пойгасида ғолибликни қўлга киритди. Сайтимиз мухбири Павел Пуришкин билан интервью ташкил этди. Қуйида ушбу интервьюнинг тўлиқ матни билан танишишингиз мумкин.

- Аввало сизни А ПРО-Лига тўпурарлари пойгасидаги ғолиблик билан табриклаймиз! Сизнинг фикрингизча ушбу мавсум қандай ўтди?

- Раҳмат табрик учун! Бу албатта фақат ўзимни эмас, балкм жамоамизнинг ютуғи бўлди. Мавсум яхши ўтди деб ўйлайман. Биринчи даврада "Оқ-тепа"да жамоавий ўйинни ташкиллаш юзасидан бир оз қийинчиликларга дуч келдик, шу сабабдан кўрсатган натижаларимиз кўнгилдагидек бўлмади. Барчангизни хабарингиз бор, давралар оралиғида жамоамизда ўзгаришлар бўлди, шундан ўйинимиз ижобий томонга яхшиланди. Мавсумнинг иккинчи қисмида "Оқ-тепа" жамоаси мураббийлари ва футболчилари биргаликда якдиллик билан ҳаракат қилдик, кўриб турганингиздек мавсумни 3-ўрин билан якунладик.

- Павел Пуришкиннинг футболга кириб келиши қандай бўлган?

- Бунинг тарихи жуда узун! Саволингизга фақатгина шуни айта оламанки, кунлардан бир куни ўртоғим менга дўстлари футбол ўйнашни таклиф қилди. Улар билан футбол ўйнадим ва шундан сўнг бу спорт турига меҳрим тушиб қолди, шундае барчаси бошланиб кетди. Аниқ эслайман, ўшанда 8 ёшда эдим.



- Бугунга қадар қайси жамоалар сафида майдонга тушдингиз?

- Дастлаб 8 ёшимда Тошкент шаҳар болалар футбол мусобақасида қатнашдим. Кейинчалик 11 ёш пайтимда Линур Еремеев бошчилигидаги "Пахтакор" болалар жамоаси сафида ўйнадим, ўшанда ҳам мусобақада тўпурар бўлган эдим. 14 ёшга тўлганимда мени "Пахтакор" ёшлар жамоасига таклиф қилишди. Бундан ташқари "Шўртан", "Сўғдиёна", "Динамо" жамоалари сафида ҳам ўйнаганман. Шунингдек Малайзия, Индонезия давлатлари чемпионатларида иштирок этдим. Қозоғистон биринчи лигасида 6 йил ўйнадим. Кейин "Металлург" сафига қўшилдим, орадан бир оз муддат ўтиб яна "Динамо" жамоаси таркибига қўшилдим. Айни дамда "Оқ-тепа" жамоаси сафида футбол учрашувларида иштирок этаяпман.

- Терма жамоамиз ҳақида қандай фикрдасиз?

- Мухлислардан бир оз сабрлироқ бўлишларини сўраган бўлардим, шахсан ўзим Вадим Абрамовга ишонаман, у жуда кучли мураббий. У терма жамоамизни албатта жаҳон чемпионатига олиб чиқади. Буни кўриш учун озроқ кутишимизга тўғри келади.

- Мухлисларингизга тилакларингиз...

- Бутун мавсум давомида мени ва жамоамизни қўллаб-қувватлаб келган барча мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Ҳаммангизга раҳмат!


Бекзод Толибов суҳбатлашди

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика