UZ

Сўнгги янгиликлар

18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  5 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 17:30U-17 ЖЧ. Италия – Ўзбекистон (матнли трансляция)  62 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  2 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  5 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  0 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  15 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  11 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  3 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  22 12:57Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида ютганини биласизми?  10 12:45Фабио Каннаваро Италиянинг йирик ҳисобдаги мағлубиятига изоҳ бермади  8 12:17"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига чипталар 2 соатда сотиб бўлинди  14

Максим Шацких: "Ёш футболчилар ҳар доим ҳам стабил ўйнай олишмайди" Янгиликлар

Максим Шацких: "Ёш футболчилар ҳар доим ҳам стабил ўйнай олишмайди"

"Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких Суперлигадаги старти ҳақида ҳулоса қилди.

Максим Шацких "Пахтакор"нинг натижалари ҳақида изоҳ берди.

"Мавсум бошланишидан аввал ёшлар қандай ўйин намойиш этишади деган шубҳали фикрлар янграётганди. Бироқ жамоамиз мавсумни ишончли тарзда бошлади ва натижалар билан кўпчиликни ҳайрон қолдирди.

"Сурхон"ни йирик 3:0 ҳисобида мағлуб этдик ва ўз ўйимизда "Насаф"дан яхшироқ ўйнадик, аммо устунлигимизни ҳисобда намойиш эта олмадик. Икки учрашувдан сўнг, "Пахтакор" шундай ишончли ўйин намойиш этади деган туйғу пайдо бўлди, лекин ёш футболчилар стабил ўйнай олишмайди. Бу факт.

Ҳужумкор ва жозибали ўйинлардан кейин мантиқсиз ва қийин учрашувлар учраб туради. "Локомотив"га қарши кечган баҳс буни исботлаб берди. "Темирйўлчилар"га қарши ўйинда ўйинимиз чиқмади ва барча режаларимиз тескарисига амалга ошди. Бундай омадсиз ҳолатлар бўлиб туради. Бу табиий ҳол.

Хулоса чиқариб ишлашда давом этамиз. Биз мағлубият чоғи айбдорни изламаймиз. Ўша кунги натижани эса оқлаш ниятим йўқ. Бироқ "терма жамоа"чилар йиғинлардан олдинги ва терма жамоа йиғинларидан кейинги ўйинларни яхши ўтказа олмаслиги табиий ҳол, лекин бу фактор биз учун баҳона бўла олмайди.

Биз йигитларга ишонишда ва меҳнат қилишда давом этамиз" - дея изоҳ қолдирди Максим Шацких ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларидан бирида


 

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика