UZ

Сўнгги янгиликлар

15:50Тарихда илк бор ўзбекистонлик футбол мутахассислари ФИФА қўмитасига тайинланди  115 15:43Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U18 - Озарбайжон U18 баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  0 15:21Стивен Жеррард собиқ жамоасини бошқаришни истамади  0 14:54Юлиан Нагельсманн Виртцни мақтади  0 14:38Бруну Фернандеш: "Саудия Арабистонидан бўлган таклифни ўйлаб ҳам кўрмаганман"  0 14:21Андоррага қарши ўйинга 2 кун қолганида Сербия термаси бош мураббийи истеъфога чиқарилди  1 13:59Месси МЛСнинг яна бир рекордини ўрнатди  6 12:37Игорь Сергеев: "Уругвайни “иккинчи” таркиб деб ажратиш нотўғри”  7 11:59Роналду 2025 йилда Португалия терма жамоаси сафида учта пенальтидан иккитасини ура олмади. Терма жамоа бу ўйинларнинг барчасида ғалаба қозонди  13 11:15Ўзбекистон терма жамоалари йиғини: Қайси клубнинг хиссаси каттароқ?  13 10:45Гёкереш "Арсенал"га ўтиш учун Саудия жамоасининг супер таклифидан воз кечган  2 10:17Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U-16 термаси Японияга қарши баҳс олиб боради  3 09:52"Ливерпуль" Германия МТЖ аъзоси билан музокараларни бошлади  0 09:25А Сериянинг энг кўп ойлик олувчи футболчиси "Бавария"га текинга ўтиши мумкин  1 08:58"Монако" янги бош мураббийини эълон қилди  0

Максим Шацких: "Декабрь ойида барчасини сарҳисоб қиламиз. Ўйинни назорат қилдик ва рақибга имконият бермадик" Янгиликлар

Максим Шацких: "Декабрь ойида барчасини сарҳисоб қиламиз. Ўйинни назорат қилдик ва рақибга имконият бермадик"

Суперлига 15-туридан ўрин олган "Насаф" - "Пахтакор" учрашувидан сўнг "шерлар" бош мураббийи Максим Шацких матбуот анжуманида иштирок этди ва ўйин ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.

- Ўйин ҳақида

- Яратган вазиятларимиздан унумли фойдалана олганимизда таблодаги ҳисоб бошқача кўриниш олган бўларди. Ҳар бир учрашувдан олдин йигитларга ўзимизга ўзимиз муаммо тўғдирмасак, бизга ҳеч ким муаммо ярата олмайди. Пенальти белгиланган эпизодларни кўриб чиқдим. Ҳар доим таъкидлайман йигитлар баҳсли вазиятлар бўлса бизга қарши қарор белгиланади деб. Ҳакамларни назорат қиладиган органлар бор. Тўп рақиб футболчисининг қўлига текканида эса, қўл табиий ҳолатда экан. Кечириб қоясиз, аммо бу икки ҳил талқин қилиш. Биринчи бўлимда вазиятларни голга айлантира олганимизда барчаси бошқача якун топган бўлар эди. Биз ўйинни тўлиқ назорат қилдик.

- Бугун "Пахтакор" ҳужумкор ўйин намойиш этди, "Насаф" эса иккинчи рақам бўлиб ҳаракатланди. Бу жиҳат жамоангизнинг ўйинни ўсиб бораётганидан далолат. Ёзда амалга оширилган трансферлардан кўнглингиз тўлдими?

- Албатта. Бизга деярли барчаси ўҳшаяпти. Декабрь ойида барчасини сарҳисоб қиламиз. Ўзимиз истаган футболчилар билан шартнома имзоладик. Уларга адаптация учун бироз вақт керак холос.

- "Пахтакор" жамоасининг бош мураббийи сифатида фаолият юритишни бошлаганингиздан бери "Насаф"ни мағлуб эта олмаяпсиз. Олти баҳсда тўрт мағлубият ва иккита дуранг. Бундай натижанинг сабабини айтиб ўтсангиз?

- Мен статистикага эътибор бермайман. Бу футбол. Энг муҳими, якунда эгаллайдиган ўрнимиз. Декабрь ойида сарҳисоб вақти келади. Олдинда бизни кўп учрашувлар кутмоқда. Ҳар бир жамоага мағлуб бўлимиз ва ҳар қандай жамоа устидан ғалаба қозонишимиз мумкин.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика