UZ

Сўнгги янгиликлар

21:50Футзал. Ўзбекистон ўртоқлик учрашувида Қозоғистондан устун келган ўйиндан галерея  0 21:25Суперлига. "Насаф" ўз майдонида "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  50 20:23"Ўзбекистон бу салоҳияти билан 3-4 маротаба Жаҳон чемпионатига чиқиши керак эди" — Қозоғистонлик журналист Ербол Каиров билан интервью   10 19:55Сульшер Европа жамоасида иш бошлаши мумкин  2 19:27"Барселона" ҳимоячиларидан бирига янги шартнома тайёрламоқда  1 19:01Манба: Германия клуби "Сўғдиёна" футболчисига қизиқмоқда  5 18:40Айбек Нурбаев: "Жайхун" футболчилари маҳаллий болалардан тузилган, аксарияти энди футболга қадам босган"  0 18:28Ўзбекистон футзал терма жамоаси Қозоғистон устидан ғалабага эришди  4 18:15Артём Петросян: "Бу ғалаба "Олимпик-MobiUz" билан ўйин олдидан руҳий томондан ишонч бағишлайди"  1 17:45Тимур Кападзе Патрик Клюйверт ўрнини эгаллаши мумкин  28 17:24Про лига. Аутсайдерлар тўқнашувида "Олимпик" устун келди  2 16:39"Интер" Англия терма жамоаси ҳимоячиси учун "Ливерпуль" билан курашмоқда  1 16:10Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияни мағлубиятга учратди  9 15:46Эксперт фикри. Суперлига 25-тур бошланмоқда. "Насаф" чемпионлик учун яна бир қадам ташлайдими?   6 15:20"Манчестер Юнайтед" афсонаси клубнинг ёзги трансфер кампаниясини танқид қилди  1

Максим Шацких: "3 марказий ҳимоячи? "Навбаҳор" кучлилиги учун эмас" Янгиликлар

Максим Шацких: "3 марказий ҳимоячи? "Навбаҳор" кучлилиги учун эмас"

Coca-Cola Суперлигаси учинчи туридан ўрин олган "Пахтакор" ва "Навбаҳор" (2:1) ўртасидаги марказий учрашувидан сўнг мезбонлар устози Максим Шацких матбуот анжуманида қатнашди.


- Ўйин ҳақида

- Ҳаммага хайрли кеч. Ўйиндан олдин барча кутганидек, ҳақиқий дерби бўлди. Ўзининг эмоциялари, голлари билан шундай бўлди ҳам. Илк навбатда биз мухлислар учун ўйнаймиз. Ўйлайманки, улар биздан рози бўлишди.

- Жамоа бугун мавсумда илк бор 3 нафар марказий ҳимоячи билан ўйнади. Бунга сабаб тактикангизга футболчилар етишмаганими ёки "Навбаҳор" кучли эканлиги учунмиди?

- "Навбаҳор"нинг кучлилиги учун эмаслиги аниқ (кулади). Ҳайратланманг, кейинги ўйин умуман бошқа тактика ва схема остида кечиши мумкин. Барчаси футболчиларнинг кучли ва заиф жиҳатларига, умумий ҳолатига боғлиқ бўлади. Ҳар бир учрашув учун стратегия тузамиз. Ким билан ўйнашимизни фарқи йўқ, рақибни тўлиқ ўрганиб чиқамиз. Барчасини ўрганиб чиққан ҳолда рақибга нима таклиф қилишимизни ва рақибларнинг кучли жиҳатларини кучсизлантиришни режа қиламиз.

- Сиз ҳар доим тўғрисини айтасиз. Бугунги ҳакамликка неча баҳо қўйган бўлардингиз?

- Менинг гапларимни ҳурмат қилишингиздан хурсандман. Мен ўзим учун ҳақман. Ҳакамларга баҳо қўймаган бўлардим. Ҳамманинг ўз виждони бор. Барчасини ҳакамлар қўмитасига қолдирамиз. Улар ушбу ўйинни томоша қилишади. Тўғрисини айтаман, такрорий лавҳаларни кўрдим. Менимча, биринчи пеналти йўқ эди. Иккинчи пенальтида эса жарима майдончаси ичида футболчилар кўп эди. Ниманидир аниқлаш қийин бўлди. Барчасини қўмитага қолдирамиз.

- "Пахтакор" аввалги турларга қараганда кучлироқ ўйнади. Ўтган турларда жамоага нима етишмади, бугун жамоа ниманинг эвазига зафар қучди?

- Биз ютганимизнинг ўзи олдинги турлардан кучлироқ ўйнаганимизни англатади. Умуман олганда кўп нарса ўзгаргани йўқ, асосийси таблодаги рақамлар бўлди. Кўп комбинация қилиб, хавфли ҳужумлар ташкил этиб, гол ура олмаслигингиз ҳам мумкин. Бу ҳеч ким учун ёқимли эмас. Бугунги баҳс биз учун жуда муҳим эди. Аммо кўпчилик тушуниб турибдики, ушбу ғалабадан кейин келгуси ишларимиз яхшиланиб боради. Навбатдаги ўйинга тайёргарликни бошлаймиз. Эртага ўтган ўйинлардаги мағлубиятни ёддан чиқаришади. Йигитлар термага чақирилишган. Асосийси уларнинг соғлом қайтиши бўлади.

- Рашидовнинг захирада қолдириши нима билан боғлиқ?

- Бу жисмоний тайёргарликдан келиб чиқиб қилинди. Бизга етиб келгунча деярли 2 ой шуғулланмаган. Шундай бўлиши ҳам керак эди. Унинг ҳолатини тиклаб боришга уриняпмиз. Термадаги футболчиларимиз қайтгунча, у ҳам жисмонан, ҳам руҳан тайёр бўлиб қолса керак ва биз бошқа Рашидовни кўрамиз деган умиддаман.

- Ёшлар термамиз жаҳон чемпионатига йўлланма олди. Бу яхши, аммо энди 8 футболчисини ЖЧга жўнатган ҳолда "Пахтакор" энди 3-4 ойлик режа тузадими?

- Бу биз учун ҳақиқий муаммо. Буни биринчи марта таъкидламаяпман. "Пахтакор"дан барча ёшдаги термаларга умумий 38 нафар киши жалб қилинади. Бу балки яхшидир, "Пахтакор" термаларнинг ҳомийсидек. Футболчиларга ҳам бу яхши. Улар учун терма асосий мақсад ва шу орқали кўтарилишни истайди. Ҳаёт шунақа. Биз қайднома тайёрлаганимизда буни ҳисобга оламиз. Аммо чегарасиз равишда футболчиларни рўйхатдан ўтказиб бўлмайди. Балки U-20 термамиздаги барча футболчилар ҳам асосий таркибда ўйнамас, бироқ улар яқин вақтлардаги асосий жамоанинг захираси бўлади. Улар исталган вақтда асосий таркибда ҳам захирада ҳам бўлишга тайёр. Албатта, U-20 термамиз тўртликка киргани ва финалга чиққанидан жуда хурсанд бўлдим. Жаҳон чемпионати қизиқроқ. У ерда бошқа мактаблар, академиялар фонида кучлимизми ёки йўқлигини билиб оламиз. Африка, Осиё, Европа каби қитъалар вакиллари билан куч синашиш орқали даражамиз очилади. Биз тўғри йўналишдамизми ёки йўқ билиб оламиз.

- Диёр Холматовни асосий таркибда туширдингиз. Унинг даражаси ўйинга мос келдими? 

- У яхши ўйин ўтказди. Биринчи таймда катта иш қилди, шунчаки захирадагиларга имкон бериб, ўйинимизни янада кучайтиришимиз лозим эди. Чунки 90 дақиқа мобайнида ҳеч қайси футболчи ўзининг тезкор ўйинини кўрсата олмайди. Унга бугун эътироз йўқ. У талабларимизни бажаришга ҳаракат қилди. Аммо умид қиламанки, навбатдаги ўйинларида у ҳужумда янада агрессивроқ ўйнайди. У қўлидан келганича ўйнади, унга офарин деб қоламан.

Рейтинг: +39   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика