UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20Хорватия терма жамоаси Евро-2024 учун таркибини тақдим этди  0 19:00Суперлига. "Динамо" – "Пахтакор" 0:1 (матнли трансляция)  14 18:55Суперлига. "Сурхон" – "Насаф" (матнли трансляция)  12 18:54"Ливерпуль" "Байер" ҳимоячиси учун курашда пешқадамлик қилмоқда  0 18:26МЮ, "Манчестер Сити" ва "Тоттенхэм" Брантуэйтга қизиқмоқда  0 17:49ОКМК "Сўғдиёна"ни мағуб этган голларга бой ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 17:20"Реал" "Ливерпул"дан Мак Аллистерни сотиб олиш ҳақида ўйламоқда  0 16:52"Астон Вилла" "Челси" етакчиси билан шартнома имзоламоқчи  2 16:25Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин  1 15:59"Тоттенхэм" ҳимоячиси жамоани тарк этади  0 15:37Тиаго Силва "Челси" билан хайрлашди  6 15:10"Сурхон" – "Насаф", "Динамо" – "Пахтакор" учрашувларини кимлар шарҳлайди?  16 14:43Грузиялик ҳимоячи, "Олимпик Мобиуз" устози ва кипери - Про лига 8-тур лауреатлари   0 14:30Ламин Ямаль яна бир муваффақиятга эришди  1 14:04"Уни жуда соғинаман". Гвардиола Клоппнинг кетиши ҳақида  3

Магуайр: "Ярим финал биз учун жуда кам" Янгиликлар

Магуайр: "Ярим финал биз учун жуда кам"

Англия термаси ҳимоячиси Харри Магуайр Евро-2020 доирасида Украина устидан қозонилган ғалабадан кейинги фикрларини билдирди.

"Ҳиссиётлар ажойиб. Кетма-кет икки марта катта турнирларнинг ярим финалида ўйнаш - катта натижа. Кечани бузишни истамайман. Олдимизда катта ўйинлар бор. Бу сафар финалга чиқишни истаймиз. ЖЧда буни уддалай олмагандик. Бу ерда ўзимизнинг нималарга қодир эканлигимизни кўрсатаётганимиз ажойиб. Бироқ юқори чўққига ҳали чиқмадик.

Кийим алмаштириш хонасида барча ишонч билан ўтирибди. Биринчи бўлим осон ўтгани йўқ. Ўзимиз истагандек тезкор гол ургандик, аммо схемани ўзгартириб, ўзимиз учун ҳам муаммолар яратдик. Иккинчи гол эса бизни хотиржам қилди. Ўйин назорати бизнинг қўлимизга ўтди. Учинчи ва тўртинчи голни уришга ҳам ҳақли эдик. Энди дам олиб, тикланиш керак.

Ҳужум зонасида биз ҳимоячилар ҳам қандай ўйнаш кераклигини биламиз. Бугун бир эмас иккита гол урдик. Люк бизга ажойиб паслар оширмоқда. Гол муаллифи бўлиш яхши, аммо асосийси - ғалаба. Ярим финал эса биз учун жуда ҳам кам. Финалда ғалабага эришишни истаймиз", - деди Магуайр.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика