UZ

Сўнгги янгиликлар

15:11Марказий Осиё. Фақатгина Қозоғистонда етакчи ўзгарди, қолган мамлакатларда ҳаммаси ўз ўрнида  0 14:59Шенсни яна "Арсенал"да ўйнайдими?  0 14:30Тен Хаг раҳбариятдан "Манчестер Юнайтед" таркибини кучайтиришни сўради  3 14:04Аргентина терма жамоаси ва "Барселона" собиқ бош мураббийи ҳаётдан кўз юмди  1 13:38"Бавария" Гвардиолани қайтаришни истамоқда  5 13:15Евро-2024да кийиниш хоналарида футболчиларга етарли жой бўлмаслиги мумкин  0 12:55Ўзбекистонни Олимпиадага олиб чиққан дўппи аукционга қўйилди! Ҳозирги нарх 20 миллион сўмдан ошди!   14 12:40Бугун бир қатор легионерларимиз ўйнайди  1 12:18"Сурхон" чемпионат аутсайдери "Бунёдкор" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:02"Челси" Тухелни қайтариши мумкин  4 11:39Яна бир мураббий "Бавария"га ўтиш истаги йўқлигини айтди  7 11:12"Аякс" янги мураббий тайинлайди. Бор-йўғи икки нафар номзод бор  2 10:50Қозоғистонлик миллиардер Англия клубини сотиб олди  12 10:22Килиан Мбаппе: «Биз финалга чиқамиз»  3 09:55Зидан «Бавария»ни бошқариш ҳақидаги саволга жавоб берди  16

Магуайр: "Умид қиламанки, мени у ерда илиқ кутиб олишади" Янгиликлар

Магуайр: "Умид қиламанки, мени у ерда илиқ кутиб олишади"

Харри Магуайр ушбу ҳафта якунида "Манчестер Юнайтед" таркибида "Брэмолл Лейн" майдонида "Шеффилд"га қарши учрашувдан олдин мезбон жамоа мухлисларидан илиқликни кутмоқда.

Магуайр "Шеффилд Юнайтед" академиясида ўсган ва ушбу клуб шарофати билан футболдаги энг муҳим тажрибаларни орттирган.

Жамоа таркибидаги доимий ўйин амалиёти уни "қизил иблислар"нинг сардори ва Англия термасидаги асосий ҳимоячилардан бирига айлантиришда муҳим ҳисса қўшди.

"Омадим келган. Ушбу жамоа таркибида ўйнаб, катта тажриба тўплаганман. "Шеффилд" таркибида 3-4 йилда ҳар мавсумда 50тадан учрашувда қатнашганман.

Бу менга жуда, жуда ёқарди. Футболда катта амалиётга эга бўлиш учун доимий ўйнашни истардим. Мураббийлар штаби эса менга бу имкониятни тақдим қилишди. Ҳаттоки ёш бўлсам ҳам улар менга доимий ишонч билдиришарди.

"Шеффилд Юнайтед" мухлислари мени биринчи кунданоқ қўллаб-қувватлашган ва шу боисдан улардан мамнунман.

"Брэмолл Лейн"га қайтганимда жамоа мухлислари мени илиқ қарши олишади деган умиддаман. Ушбу мавсумда "Лестер" мухлислари мени "Олд Траффорд"да юқори даражада кутиб олишганди!

"Шеффилд" мавсумни яхши бошлади. Бироқ ҳар қандай рақибга қарши ўйнасам ҳам, ўз ишимни бажаришим керак. Мавсумнинг қолган қисмини яхши ўтказишга ҳаракат қиламиз", - деди Магуайр.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика