Мадридда Альфредо Ди Стефано номидаги кўча пайдо бўлади
14 окт 2016 11:10
Янгиликлар
Мадридда Альфредо Ди Стефано номидаги кўча пайдо бўлади
Испания пойтахтидаги кўчалардан бири "Реал"нинг афсонавий ҳужумчиси Альфредо Ди Стефано номига ўзгартирилади.
Бу кўча шаҳарнинг шимолий қисмида, "Қироллик клуби" машғулот базаси ёнида пайдо бўлади.
Ди Стефано 1953 йилдан 1964 йилгача "Реал" сафида тўп тепган ва клуб билан 5 маротаба Европа чемпионлар Кубоги ва саккиз маротаба миллий чемпионатда ғолиб бўлган. Аргентиналик пойтахт жамоаси сафида 308та гол уришга муваффақ бўлган.
"Реал" машғулот майдонларининг бири 2014 йилда вафот этган Ди Стефано номи берилган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар