UZ

Сўнгги янгиликлар

10:47Юлиан Нагельсман кечаги мағлубиятдан сўнг шогирдларини кескин танқид қилди  1 10:15МЮ Онанани ижарага бериши мумкин  1 09:40Бразилиялик бизнесмен бутун бойлигини Неймарга қолдирди  9 09:20Италия терма жамоасининг собиқ устози "Фенербахче"ни бошқаришга асосий номзод  2 09:00Месси ўйиндан олдин кўз ёшларини тўхтата олмади. Баҳс якунидан сўнг мухлислар билан хайрлашди  6 08:35ЖЧ-2026. Яна учта терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  8 08:06CAFA Nations Cup. Бугун Қирғиз Республикасига қарши майдонга тушамиз  7 07:39ЖЧ-2026 саралаш. Аргентина, Бразилия ва Уругвай йирик ҳисобда ғалаба қозонди  6 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  9 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  11 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  1 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  1 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  5 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  14 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0

"M-150 CUP" - Жавоҳир Сидиқов мусобақанинг энг яхши ўйинчиси Янгиликлар

"M-150 CUP" - Жавоҳир Сидиқов мусобақанинг энг яхши ўйинчиси

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Таиланднинг Бурирам шаҳрида бўлиб ўтган халқаро мусобақа муносиб иштирок этиб, якунда бош совринни қўлга киритишга муваффақ бўлди.

Вакилларимиз дастлаб гуруҳда Мьянмага қарши учрашувда 2:2 ҳисобида дуранг қайд этишди. Иккинчи учрашувда эса Вьетнам терма жамоаси 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратилди. Гуруҳда биринчи ўринни қўлга киритган терма жамоамиз аъзолари финалга йўл олишди.

Финалда қитъамизнинг кучли терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб борган Равшан Ҳайдаров шогирдлари икки марта ҳисобда олдинда боришди. Аммо япониялик футболчилар учрашувнинг асосий вақтида мағлубиятдан қутулиб қолишга муваффақ бўлишди.

Пенальтилар сериясида ишончли ҳаракат қилган терма жамоамиз аъзолари барибир энг кучли эканликларини исботлай олишди.

Ушбу мусобақада ажойиб ўйинлари орқали мухлис ва мутахассислар эътиборига тушган терма жамоамиз ярим ҳимоячиси, "Қўқон-1912" жамоаси футболчиси Жавоҳир Сидиқов мусобақанинг "Энг яхши ўйинчиси" совринига муносиб деб топилди.

"Бу Ўзбекистон терма жамоаси таркибидаги дастлабки шахсий совриним. Терма жамоадаги барча дўстларимга, мураббийларга катта раҳмат айтмоқчиман. Бу ҳали бошланиши. Катта ғалабалар ҳали олдинда", - дейди Жавоҳир Сидиқов.

Рейтинг: +51   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика