Люк де Йонг тиззасидаги жароҳат сабаб Евро-2020нинг сўнгигача сафдан чиқди
23 июн 2021 17:38
Янгиликлар
Люк де Йонг тиззасидаги жароҳат сабаб Евро-2020нинг сўнгигача сафдан чиқди
Нидерландия терма жамоаси ҳужумчиси Люк де Йонг жароҳат сабаб Евро-2020да ортиқ ўйнамайди.
"Севилья"нинг 30 ёшли форварди машғулотда тиззасидан жароҳат олди ва энди у мамлакат терма жамоаси йиғинини тарк этади.
Де Йонг Европа чемпионатида икки бор захирадан майдонга тушди ва майдонда 12 дақиқа ҳаракат қилди.
Нидерландия термаси якшанба куни Будапештда 1/8 финал ўйинини ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар