UZ

Сўнгги янгиликлар

21:18АПЛ "Манчестер Сити"ни жазолади  0 21:05Суперлига. "Сўғдиёна" – "Хоразм" 1:0 (Матнли транслация)  8 21:00Суперлига. "Андижон" - "Қизилқум" 0:1 (матнли трансляция)  25 20:53"Рома"да бош мураббий ўзгарди. Рим клубидаги энг яхши мавсумини ўтказган Шомуродовнинг тақдири қандай кечади?  2 20:34"Барселона" бразилиялик ҳимоячи учун 30 млн евро таклиф этади  5 19:50"Манчестер Юнайтед" мухлислари чипталар нархи кескин ошганидан норози  0 19:27Мартинес МЮга ўтишга рози  1 18:44"Реал" Мбаппе касалхонага ётқизилгани ҳақида хабар берди  5 18:16Расман: "Сурхон" россиялик ҳужумчи билан хайрлашди  0 17:52Breaking! Аббос Файзуллаев Туркия клубидан таклиф олди  14 17:36"Бухоро" – "Шўртан" учрашуви нейтрал майдонда ўтади  4 17:15Breaking! Ўринбоев фаолиятини Бельгияда давом эттиради  17 17:09Клублар ўртасидаги ЖЧ-2025. 1-турнинг барча натижалари битта саҳифада  2 16:56"Бунёдкор" пенальтилар сериясига кўра ғалаба қозониб, "Қўқон-1912"ни мусобақадан чиқариб юборган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 16:38Расман: Футзал Олимпия ўйинларига киритилди  8

Любинко Друлович ОФК сайтига берган интервьюсида: "Ўзбекистоннинг Олимпиадага чиқмагани босим эмас, мотивация беради" Янгиликлар

Любинко Друлович ОФК сайтига берган интервьюсида: "Ўзбекистоннинг Олимпиадага чиқмагани босим эмас, мотивация беради"

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи Любинко Друлович ОФК сайтига интервью берди.

Хабарингиз бор, айни пайтда олимпиячиларимиз Дубайда тайёргарликни давом эттиришмоқда. 8-26 январь кунлари Таиландда бўлиб ўтадиган U-23 Осиё чемпионатида Ўзбекистон амалдаги чемпион сифатида ўз титулини ҳимоя қилишга ҳаракат қилади. 

Навбатдаги Осиё чемпионати икки йил олдингисидан анча муҳим. Чунки бунда Олимпиада йўлланмаси учун кураш кечади. Любинко Друлович ўз интервьюсида масаланинг шу жиҳатига алоҳида эътибор қаратди. 

- "U-23 Осиё чемпионатида ғолибликни қўлга киритиш осон бўлмайди, биз буни жуда яхши тушуниб турибмиз, - дейди сербиялик мутахассис. - 2018 йилги турнирда Ўзбекистон чемпион бўлганди, мухлислар бу сафар ҳам совринли ўринларни кутишади. Яна муваффақият қозониш учун жуда юқори даражада бўлишимиз керак, негаки мусобақада кучли жамоалар ўйнайди". 

- "Биз жой олган гуруҳ энг кучлиси. Гуруҳ ўйинларини Эрон, Хитой ва Жанубий Кореяга қарши ўтказамиз. Барча рақибларни ҳурмат қиламиз ва уларнинг кучига тан берамиз, лекин биз ҳам қараб турмаймиз. Мен шогирдларимга ишонаман, бизда гуруҳда биринчи ўринни эгаллаш учун салоҳият бор". 

Любинко Друлович ўз интервьюсида Олимпиада ўйинларига чиқиш Ўзбекистон учун нақадар муҳим воқеа бўлишини айтиб ўтди: - "Ҳа, Ўзбекистон ҳали Олимпиада ўйинларида иштирок этмаган. Лекин бу бизга босим ўтказмайди, аксинча кучли мотивация беради. Мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши орқали тарих яратишга ҳаракат қиламиз. Олимпиада ўйинларига чиқиш Ўзбекистон учун катта обрў олиб келади. Чунки бу тарихий ютуқ бўлади. Шу орқали футболга янги инвестиция кириб келади. Биз ҳаммасини жуда яхши тушуниб турибмиз". 

Рейтинг: +36   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика