​Ляказетт учта ўйинга дисквалификация қилинди

22 фев 2019, 23:09
"Арсенал"нинг франциялик ҳужумчиси Александр Ляказетт Европа Лигасининг учта ўйинида майдонга тушмайди.

Ляказетт БАТЭга қарши дастлабки учрашувда (0:1) рақибига тирсаги билан зарба бергани учун майдонни эрта тарк этганди.

У кеча бўлиб ўтган БАТЭ (3:0)га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юборди. Шунингдек, нимчорак финал босқичининг "Ренн"га қарши учрашувларида ҳам майдонга тушмайди, дея УЕФА расмий сайти маълумот берди.

Жорий мавсум 27 ёшли форвард ЕЛнинг 4 баҳсида иштирок этиб, 1та гол ва шунча голли узатмага муаллифлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: uefa.com