UZ

Сўнгги янгиликлар

18:48"Ювентус" Кимга қизиқяпти  0 18:22"Лестер" етакчиси билан шартномани узайтиради  0 17:53Бир қанча жамоалар "Челси" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:27"Ал Қодисия" ван Дейкни жалб қилмоқчи  0 16:59Рангник "Бавария"да ишлашдан бош тортди  2 16:35"Флуминенсе" Тиаго Силвага шартнома таклиф қилди  0 16:10"Бенфика" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олишни режалаштирмоқда  2 15:43Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради  10 15:24Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз"  11 15:20Жасур Жалолиддинов: "Олимпиадага чиқиш ҳақида ҳар куни ўйлардик"  3 15:03Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  18 14:44Япония ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални қабул қилувчи стадион ўйинга шай!  8 14:25Кападзе, Жалолиддинов ва Япония вакиллари Осиё Кубоги бош соврини билан суратга тушди  7 14:01Про лига. 6-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  0 13:37"Олимпик" иштирокидаги ўйин қолдирилди, "Пахтакор"нинг ўйини бошқа санага ўзгарди  5

Лутфулла Тўраев: "Қўқон-1912" дарвозасига урган голимни ўйланган, деб айтмаган бўлардим" Янгиликлар

Лутфулла Тўраев: "Қўқон-1912" дарвозасига урган голимни ўйланган, деб айтмаган бўлардим"

Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси Суперлиганинг 17-турида ўз майдонида "Қўқон-1912"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Ушбу учрашувдан сўнг жамоанинг голларидан бирига муаллифлик қилган, рақиб дарвозасига супергол урган Лутфулла Тўраевнинг фикрлари билан қизиқдик. 

"Қўқон-1912" билан ўйин қизиқарли бўлди. Ғалаба қозонганимиздан хурсандмиз. Рақибимиз стандарт вазиятлардан яхши фойдаланишини билардик. Уларнинг кучли томони ҳам шунда эди. Биз ҳам стандарт вазиятлардан самара чиқаришга ҳаракат қилдик ва уддаладик. Буни мураббийимиз ўйиндан олдин ҳам айтиб ўтганди. Иккинчи ва учинчи ўриндаги жамоалар билан очколаримизни қисқаритириб олдик. Ҳозирда ҳаммаси ўз қўлимизда. 

Бевосита голимга келсак, бундай голларни ўйланган, деб айтмаган бўлардим. Тўп ҳаводан келди ва мен ўша зарбани йўлладим. Якунда жамоамиз ғалаба қозонди. Мухлисларни ютуқ билан табриклайман",- дейди Лутфулла Тўраев. 


Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика