Лукаку яна танқидга учради
21 апр 2022 21:51
Янгиликлар
Лукаку яна танқидга учради
"Челси" ҳужумчиси бу гал "аристократлар" собиқ ҳужумчиси томонидан "нишонга олинди".
50 ёшли нидерландиялик Жимми-Флойд Хассельбайнк Ромелу Лукакуни "Челси"нинг сўнгги ўйинларидаги ўйини учун танқид қилди.
"Лукаку, сен энг яхши мавсумни ўтказмадинг, лекин сенда ҳали имконият бор – бориб кимгадир эркак эканингни кўрсат. Олдинга юр ва ўйнаш истагингни намойиш қил. Мен буни сенда кўрмаяпман.
Унинг яхши ўйин кўрсатишини жуда хоҳлайман, у жамоага керак. Кўряпсизми, Кай Хаверц майдонга тушганида тўпни қабул қилиша интилмоқда. Ҳамма нарса ҳам ўхшамаяпти, лекин у шунга ҳаракат қиляпти. Мен буни Лукакуда кўрмаяпман. Бу унинг айби деб айтолмайман, бироқ у жамоа етакчиси, демак, у қолганлардан кўра кўпроқ ҳаракат қилиши лозим", – деди Хассельбайнк.
"Челси" 31 турдан кейин 62 очко билан АПЛда 3-ўринда бормоқда.
Фикрлар