Лукаку ПСЖ ва "Манчестер Сити"га керак, "Интер" эса...
09 фев 2021 02:04
Янгиликлар
Лукаку ПСЖ ва "Манчестер Сити"га керак, "Интер" эса...
"Интер" ҳужумчиси Ромелу Лукаку ёзда жамоасини ўзгартириши мумкин.
"Calciomercato" хабарига кўра, "Интер" йилига 7,5 млн евро маош оладиган футболчини сотиш учун ажойиб, рад этиб бўлмас таклифни қабул қилиб олиш керак. Лукакунинг ўзи эса жамоани тарк этгиси келмаяпти. Бироқ кўп нарса "Интер"га боғлиқ.
Унинг хизматларига ПСЖ томонидан қизиқишлар бўлмоқда, жамоанинг янги бош мураббийи Маурисио Почеттино таркибга топ-ҳужумчи олиб келинишини истамоқда. Ундан ташқари, "Манчестер Сити" ҳам футболчига қизиқиш билдирмоқда.
Икки клуб ҳам Лукаку борасидаги ҳолатни мунтазам кузатиб бормоқда. У ушбу мавсумда "Интер" таркибида 20 ўйинда 14 гол ва 3 ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди
Фикрлар