UZ

Сўнгги янгиликлар

20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  143 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  6 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  26 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  3 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  4 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  18 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1 16:57"Динамо" "Қизилқум" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  2 16:30Дешам Саудия Арабистонидан таклифлар олганини тасдиқлади  0 16:07Ямаль Испания терма жамоаси қайдномасидан чиқарилди  7 15:46"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?  27 15:34Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси ЖЧ йўлланмасини муддатидан олдин ҳал этди!  6 15:18Ўзбекистон U-19 чемпионати — Осиёда йилнинг энг яхши ёшлар лигаси  2

Лука Тони: “Мени Месси ва Роналду ортда қолдирди? Бунда нимадир жойида эмас” Янгиликлар

Лука Тони: “Мени Месси ва Роналду ортда қолдирди? Бунда нимадир жойида эмас”

Италиялик таниқли ҳужумчи Лука Тони 38 ёшида ҳам тўпурарлик қобилияти билан кўпчиликни ҳайратга солмоқда.


“La Gazzetta dello sport” нашрига берган интервьюсида Лука “А” сериянинг янги мавсуми, дебютантлар, чемпионликка ва тўпурарликка даъвогарлар тўғрисида тўхталиб ўтди. Аслида Тони 3 йил аввал фаолиятини тугатиши мумкин эди, бироқ болгариялик Димитар Бербатов “Фиорентина”га ўтишни рад қилгач, флоренцияликлар “Ал Наср”дан қайтган Тонини таркибга қўшиб олишди. Ўшанда у 27 учрашувда 8 тўп киритди. Кейин “Верона”га ўтиб, 72 беллашувда 42 гол уришга эришди. Ўтган мавсум тўпурарлардан бирига айланган Тонининг фамилияси бу мавсумда ҳам кўп бор янграшига ишониш мумкин.

- Лука, яна кучли марказий ҳужумчилар урфга кирмоқда, Италиянинг ўзида ҳам.

- “А” серияга кўп кучли футболчилар кўчиб ўтганидан хурсандман. Чемпионат савияси ортади. Бу мусобақа аввалги ҳолатини қайтариб, бу мавсумда томошабоп бўлишини билдиради. Италияда кучли марказий ҳужумчиларга зарурият бор, алдамчи тўққизлик кўпроқ “Барселона”да асқотади. Чунки уларда Месси каби ажойиб футболчи бор.

- Марказий ҳужумчининг иши – омадми ёки чекланиб қолиш?

- Бу позицияда ўйнаш катта бахт. 90 дақиқа тўпга тегмасдан кейин гол уриб, энг яхши ўйинчи бўлиш мумкин. Масалан, дарвозабонларда жиддий хатодан кейин қайта тикланиш имконияти деярли нолга тенг.

- Охирги икки мавсумда 42та гол уриб, исталган италиялик футболчидан 11та кўп тўп киритдингиз. 2015 йил 17та гол уриб, бу борада фақат Месси (28) ва Роналдудан (23) ортда қолдингиз.

- Тан оламан, ажабландим. 38 ёшимда мени фақат улар ортда қолдирган экан, демак кимдир жиддий ўйланиши лозим. Италияда хорижликларга катта эътибор қаратилмоқда. Кўпроқ маҳаллий тарбияланувчиларга ишонч билдириш керак.

- 38 ёшда “А” сериянинг энг фахрий тўпурари бўлдингиз.

- Бу ажойиб, янги мавсумда буни қайтариш жуда қийин бўлади. Лекин голларимни ҳамиша урганман, янги синовга тайёрман. Фаолиятимни бир йилда 3та гол уриб, рақобатга тайёр бўлмасам якунлайман.

- Янги мавсумда янги ҳужумлар келди. Масалан, Эдин Жеко.

- Янги келган хорижликлар орасида уни биринчи ўринга қўяман: у камида 20та гол уради – жисмонан кучли, бақувват, тез ва сермаҳсул. Унга “Бавария”да ўйнаган пайтидан эътибор қаратганман. Ўшандан буён Жеко билан юз берган вазият мени ажаблантирмади. Бу “Рома” учун ажойиб келишувдир.

- “Милан”да Карлос Бакка ва Луис Адриано, Ювентус Марио Манжукич ўйнайди.

- Бакка – жуда кучли ҳужумчи. Паццини “Милан”даги собиқ жамоадошлари билан гаплашди ва улар Баккани ажойиб ўйинчи эканлигини айтишди. Луис Адрианони яхши биламан, у ноодатий ўйнайдиган ҳужумчилар тоифасига киради. Техникаси юқори, лекин жарима майдонида ўйнамайди. Шунга қарамай, кўп гол уради. Манжукични ўзим учун Чемпионлар лигасининг 2013 йилги финалида кашф қилганман. Марказий ҳужумчининг бу қадар кўп югурганини умуман кўрмагандим. У дарвозага осонлик билан яқинлашган. Марио “А” серияда ўйнашга тайёр.

- Яна Икарди ва Игуаин ҳам бор.

- Икарди кучлироқ бўлиб бормоқда, у голларга ташна. Унда юқори даражага кўтарилиш учун зарур иштиёқ мавжуд. Бу мавсум унга етиб олиш қийин бўлади. Еврокубокларда қатнашмасдан бир мақсадга эътибор қаратади. Игуаинни айни пайтда “А” сериядаги энг кучли ҳужумчи деб ҳисоблайман. Ўтган мавсумда кўпроқ гол уришга унга ротация халал берди. Уни ортда қолдирганимга Бенитес ҳам айбдор. Агар Игуаин барча учрашувларда иштирок этганда, у тўпурарлик баҳсида осонлик билан ғолиб чиқарди. Менинг ҳужум учлигим Игуаин, Жеко, Икардидан иборат. Бироқ улар мени ёддан чиқармасликлари лозим.

- Сўнгги икки мавсумда “А” серияда энг кўп ўйнаган италиялик бўлдингиз – 72 учрашув. Шундан 70таси асосий таркибда. Фаолиятингиздан бундан кучлироқ ўйнаган дамлар бўлганми? Агар ҳозир суперклубга ўтсангиз, кўпроқ гол ура оласизми?

- Фаолиятимдаги чўққи давр “Фиорентида”да 31та гол урган мавсум ва “Бавария”даги икки йил бўлган. Ўшанда ҳимоячилар анча кескин ўйнашарди. Лекин ҳозир грандлар сафида ўзимни яхшироқ кўрсата оламан деб ўйламайман, чунки ҳафтасига 3тадан ўйин ўтказишга тайёр эмасман. “Верона”даги каби фақат менга ўйнайдиган жамоа ҳам бўлмасди.

- Барча билан бирдек машқ қиласизми ёки енгиллик берилганми?

- Ҳафта бошида баъзи машғулотларни ўтказиб юбораман. Тикланиш машқларини ўз дастурим асосида адо этаман. Жамоа учун фойдали машғулотларни эса барча билан бирга ўтаман. Жамоада тушунадиган мураббий борлиги яхши. Мандорлини айнан шундай инсон.

- Веронабир ҳужумчи билан ўйнайди. Жамоада эса Паццини пайдо бўлди.

- У билан майдонда ва унинг ташқарисида яхши муносабатдамиз. Биз “Фиорентина”да дўстлашганмиз. Бир пайтда майдонга тушсак, у икки киши учун югуради. Бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас. Мен “Рома”да, у “Сампдория”да бўлганда бизга скудеттони олишга халал берган. Унга буни ҳар доим эслатаман.

- Чемпионат фаворити ким?

- “Рома” яхши кучайди, “Интер” ёқади – мавсумга тайёргарлик ўйинлари аҳамиятга эга эмас. Лекин биринчи “Ювентус” бўлади, чунки уларда энг яхши ҳимоя бор. Мавсум кашфиёти “Верона” бўлишини истардим. “Торино” ҳам бемалол ажаблантириши мумкин.

- Ван Гал нима учун орадан шунча йиллар ўтган бўлишига қарамай, сиздан ранжиган?

- Бир ҳафта аввал у мен ва Стоичковни ўзи ҳақида салбий фикр билдирадиган футболчилар тоифасига киритди. “Бавария”да у билан муносабатларимиз яхши чиқишмаган, бироқ унда ҳамиша етакчилар билан муаммо бор: Клозе ва Риберидан сўраб кўринг (кулади).


Беҳзод Назаров тайёрлади

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика