Луис Суарес "Атлетико"даги дебют ўйинидан сўнг нималар деди?
28 сен 2020 10:14
Янгиликлар
Луис Суарес "Атлетико"даги дебют ўйинидан сўнг нималар деди?
"Атлетико" ҳужумчиси Луис Суарес Ла Лига доирасидаги "Гранада" (6:1)га қарши ўйиндан сўнг Мадрид клуби сафидаги дебют ўйини ҳақида гапирди.
70-дақиқада захирадан ўйинга қўшилган уругвайлик футболчи дубль қайд этди ва битта ассист ижро этди. Умумий ҳисоб эса 6:1 кўринишига келди.
"Баъзида футболчилар ўзгаришларга муҳтож. Мени ақлбовар қилмас даражада кутиб олган клубга ўтдим. Бу атмосферадан кўриниб турибди, бошидан менда яхши таассуротлар бўлди ва бу майдонда ҳам ўз аксини топди.
Мен дебютимдан мамнунман ва биринчи ўйиндаги 3 очкодан хурсандман. Мавсум узоқ, кўрамиз, нима бўларкин", - дейди Суарес.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар