UZ

Сўнгги янгиликлар

21:10"Арсенал" Эзени "Кристал Пэлас"дан 60+7,5 млн фунтга сотиб олди  1 20:58Ўзбекистон кубоги 1/4 финал босқичи учрашувларида ишловчи расмийлар билан танишинг  0 20:25Суперлига. Воҳа дербисида "Насаф" "Сурхон"ни мағлуб этди  35 20:20"Арсенал" — "Лидс". Таркиблар маълум  3 19:54Про лига. "Локомотив" "Жайхун"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 19:32"Ал Аҳли" — Саудия Арабистони Суперкубоги соҳиби. Роналду ва "Ал Насср" яна соврин ютолмади  51 19:30Суперлига. ОКМК - "Хоразм" 2:1 (матнли трансляция)  4 19:10БАА Про лигаси. "Дибба Ал Жумайра" ўз уйида "Ал Айн"ни қабул қилмоқда, Абдуллаев илк дақиқалардан майдонда (онлайн ҳисоб)  0 18:56А Серия. Бугун "Наполи", "Милан" ва "Рома" иштирокидаги ўйинлар бўлиб ўтади  1 18:38АПЛ. "Ман Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га мағлуб бўлди, Ҳусанов захирада қолдирилди  41 18:20Бундеслига. Бугун "Байер" "Хоффенхайм"ни қабул қилади, "Боруссия Дортмунд" эса "Санкт-Паули" меҳмони бўлади  1 17:06Испания футболи тарихида илк маротаба эркак ўйинчи туғруқ таътили олиши мумкин  2 16:38Эзе "Арсенал" билан шартнома имзолади  0 15:32Суперлига. "Андижон" тарихда илк бор ўз майдонида 6 та гол ўтказди, рекорд эса МҲСКга тегишли  7 15:17Ўзбекистон кубоги. "Динамо" — "Шўртан" ўйини 27 август куни ўтказилади  0

Луис Качорри: "Мавсум давомида имкон қадар кўпроқ гол урмоқчиман. Тўхташни хоҳламайман" Янгиликлар

Луис Качорри: "Мавсум давомида имкон қадар кўпроқ гол урмоқчиман. Тўхташни хоҳламайман"

Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Сурхон" (3:1) учрашувидан кейин мезбонлар ҳужумчиси Луис Качорри ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Яхши ўйин бўлди, биз ҳам яхши ўйнадик. Мен гол урдим, менда ҳаммаси жойида. Қисқа қилиб айтганда, ўйнадик, имкониятлар яратдик, голлар урдик, бундан хурсандман.

Мен ўз кучимга ишонаман ва шунга яраша ҳаракат қиламан. Олисдан зарбалар йўллаш борасида бу сафарги уринишларим яхши чиқди. Яна шундай тарзда чиройли голлар уришга умид қиламан, чунки жарима майдонидан ташқарисидан гол уриш таърифлаб бўлмас даражада ҳис-туйғу бағишлайди.

Пенальти тепиш бўйича қарорга келсак, мураббий Имедани танлади ва мен бу қарорни ҳурмат қиламан. Эҳтимол, кейинги сафар бу масъулиятли вазифани яна менга ишонишар. Пенальти тепадиган футболчини мураббий белгилайди ва биз унинг қарорига ҳурмат билан ёндашамиз.

Мавсум давомида имкон қадар кўпроқ гол урмоқчиман. Кейинги ўйиндан бошлаб яна гол урмоқчиман. Тўхташни хоҳламайман", деди учрашувда дубль қайд этган ҳужумчи.

Эслатиб ўтамиз, "Бунёдкор"нинг албаниялик ҳужумчиси уч ўйинда 4 та гол урган ҳолда тўпурарлар жадвалида етакчилик қилмоқда.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика