

Эслатиб ўтамиз, трансферлар борасидаги ФИФАнинг таъқиқи 2016 йилнинг 1 январь куни якунига етади. Шунингдек, келаси йилдан бошлаб ёзда ҳарид қилинган Арда Турон ҳамда Алейш Видаллар ҳам жамоа сафида майдонга тушишлари мумкин бўлади.
"Мен доимо жамоага фойдаси тегадиган янги футболчиларни сотиб олишни истайман. Бироқ, бу ҳақида январдан сўнг гаплашишимиз мумкин бўлади. Биз учун ғалаба қозониш ва турнир жадвалида биринчи ўринда қолишимиз муҳим. Олдинда йўл узоқ ҳали", - дейди Энрике.



