Ловрен фаолиятини "Рома"да давом эттириши мумкин
13 май 2020 17:13
Янгиликлар
Ловрен фаолиятини "Рома"да давом эттириши мумкин
"Ливерпуль" ҳимоячиси Деян Ловрен яқин трансферлар ойнасида "Рома"га ўтиши мумкин.
Хабарларга кўра, Рим клуби 30 ёшли футболчининг хизматларига қизиқмоқда ва унинг "Ливерпуль" билан тузган шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар давом этишидан фойдаланиб қолмоқчи.
Мерсисайдликлар келаси йили футболчи учун компенсация пулисиз қолмаслик учун, уни ҳозир сотиб юборишлари мумкин.
Ловрен жорий мавсум "Ливерпуль" сафида 14та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассист қайд этган. Transfermarkt хорватиялик футболчини 16 миллион еврога баҳолаган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Фикрлар