UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  4 19:32"Леванте" ҳужумчиси топ-клублар назарига тушди  0 19:30Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  22 19:03Хаби Алонсо Винисиус хулқ-атвори учун жазоланадими ёки йўқлиги ҳақида маълум қилди  4 18:36Расман: "Барселона" "Камп Ноу"га қайтмоқда  2 18:15"Реал"да ойнинг энг яхши футболчиси аниқланди  2 17:48Мундиалга саноқли кунлар қолди: Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг гуруҳдошлари таркиби аниқ!  6 17:15Суперлига 27-турининг қолган учрашувлари 1 дақиқалик сукут билан бошланади  30 16:59"Динамо" "Хоразм" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 16:35Парагвай U-17 мураббийи: "Мундиални Ўзбекистонга қарши ўйин билан бошлаймиз. Бу мамлакатнинг қандай ютуқларга эришаётганидан хабардормиз"  7 16:08"Маракана" стадиони сотувга қўйилди  11 15:41"Нефтчи" қарзларини тўлади  8 15:15"Насаф" "Навбаҳор" билан дуранг ўйнаб, чемпионлик курашида қоқилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55"Насаф" мухлислари автоҳалокатга учради  27 14:34Винисиус Жуниорга асосий даъвогар маълум  4

Лория, Канкава, Кварацхелия — Грузиянинг Швеция ҳамда Ўзбекистонга қарши ўйинлар учун таркиби Янгиликлар

Лория, Канкава, Кварацхелия — Грузиянинг Швеция ҳамда Ўзбекистонга қарши ўйинлар учун таркиби

Грузия терма жамоаси кеча ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Швеция ва Ўзбекистонга қарши халқаро ўртоқлик ўйинига тайёргарликни бошлади.

Миллий жамоа устози Вилли Саньоль бўлажак ўйинлар учун 25 нафар футболчини термага жалб қилди. 

Дарвозабонлар: Гиорги Лория ("Анортосис", Кипр), Лазаре Купатадзе ("Динамо" Батуми, Грузия), Лука Гугешашвили ("Дила" Гори, Грузия).

Ҳимоячилар: Гурам Кашия ("Слован", Словакия), Отар Какабадзе ("Краковия", Польша), Давид Хочолава ("Копенгаген", Дания), Гурам Гиорбелидзе ("Динамо", Дрезден, Германия), Григол Чабрадзе ("Динамо" Батуми, Грузия), Ираклий Азаров ("Динамо" Батуми, Грузия), Лука Лочошвили ("Вольфсберг", Австрия), Лаша Двали ("Ференцварош", Венгрия).

Ярим ҳимоячилар ва ҳужумчилар: Жаба Канкава ("Слован", Словакия), Саба Лобжанидзе ("Хатайспор", Туркия), Ника Квеквескири ("Лех", Польша), Хвича Кварацхелия ("Рубин", Россия), Зурико Давиташвили ("Арсенал" Тула, Россия), Валериане Гвилия ("Легия", Польша), Владимир Мамучашвили ("Динамо" Батуми, Грузия), Георгий Абурджания ("Жил Висенте", Португалия), Георгий Цитаишвили ("Черноморец", Украина),  Вако Казаишвили ("Ульсан Хёндэ", Жанубий Корея), Георгий Чакветадзе ("Гент", Бельгия), Торнике Окриашвили ("Апоэль", Кипр), Ника Качарава ("Анортосис", Кипр), Георгий Микаутадзе ("Серен", Бельгия).

Грузия 11 ноябрь куни Батумида ЖЧ-2022 саралаши доирасида Швецияга қарши ўйин ўтказса, 15 ноябрь куни Гори шаҳрида Ўзбекистонга қарши халқаро ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Баҳс Тошкент вақти билан 19:00 да бошланади.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика