Лоренцо Инсинье Россияга кўчиб ўтиши мумкин
13 авг 2021 00:58
Янгиликлар
Лоренцо Инсинье Россияга кўчиб ўтиши мумкин
Лоренцо Инсинье фаолиятини Россияда давом эттириши мумкин.
"Наполи" ўйинчиси Лоренцо Инсиньега Россиянинг "Зенит" клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Football Italia нашрининг хабар беришича, "Зенит" футболчини шу ёзда ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Наполи" эса футболчи учун 25-30 млн евро талаб қилмоқда. Инсиньега "Зенит"дан ташқари "Интер" ва "Эвертон" клублари ҳам қизиқиш билдиришмоқда. 30 ёшли футболчининг амалдаги шартномаси эса кейинги йил ўз ниҳоясига етади.
Эслатиб ўтамиз, Инсинье ўтган мавсумда А Серияда 35 ўйинда майдонга тушиб 19 та гол уришга эришди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар