Лоран Блан: «Монако»ни мағлуб этишимиз шарт эди, автогол барчасини барбод қилди»

Narzulla Saydullayev
10 фев 2014, 08:43
«ПСЖ» устози Лоран Блан Франция чемпионатининг 24-туридан ўрин олган «Монако»га қарши баҳсдан сўнг (1:1) ўз фикрларини билдирди.
«Биринчи бўлимда биз ўйинни назорат қилдик, кейин қийин бўлди. Бу ерга ғалаба учун келгандик, биринчи бўлимда устунлик қилдик.

Уч очко олишимиз шарт эди, аммо автогол барчасини барбод қилди. Омадимиз келмади», – дейди Блан.

Эслатиб ўтамиз, «ПСЖ» «Монако»ни 5 очкога ортда қолдирган ҳолда ҳамон пешқадам бўлиб турибди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru