Лоран Блан: "Балки бу Ибрагимовичнинг фаолиятидаги энг яхши мавсум бўлса керак"

Tolibjon Qosimov
28 мар 2014, 19:02
ПСЖ устози Лоран Блан клуб ҳужумчиси Златан Ибрагимовични мақтади.
- Ҳозирча ПСЖ ҳеч нима ютгани йўқ. Совринлар ютиш учун шундай давом этиш керак.

Ибрагимович жамоамизнинг энг муҳим ўйинчиси. Балки, бу унинг фаолиятидаги энг яхши мавсумдир. У муҳим голлар урмоқда, энг яхши тўпураримиз. Тўхташ учун сабаб кўрмаяпман. Рақиблар ундан қўрқишади. Шундай футболчи бизнинг жамоада ўйнаётганидан хурсандмиз, - дейди Блан goal.com нашрига.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: football.kulichki.net