Лопетегига Эррера керак
22 июн 2018 14:18
Янгиликлар
Лопетегига Эррера керак
"Реал" "Порту" ярим ҳимоячиси Эктор Эрреранинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.
"AS" хабарига кўра, унинг сотиб олинишини "Реал"нинг янги бош мураббийи Хулен Лопетеги истамоқда. Мураббий Эррера билан олдин "Порту"да бирга ишлаган.
"Реал" футболчининг трансфери борасида музокараларни бошлаб юборган. Эрреранинг трансфер нархи 20 млн евро бўлиши кутилмоқда. 28 ёшли футболчининг Португалия клуби билан шартномаси бир йилдан кейин якунига етади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"
Винисиус кечаги воқелардан сўнг баёнет билан чиқди
Расман: УЕФА "Бенфика" — "Реал" ўйинидаги ирқчилик можароси бўйича суриштирув бошлади
Фикрлар