Лопетеги: "Менга Бэйл ва Роналдуни солиштириш ёқмайди"
08 авг 2018 10:56
Янгиликлар
Лопетеги: "Менга Бэйл ва Роналдуни солиштириш ёқмайди"
"Реал" бош мураббийи Хулен Лопетеги "Рома"га қарши International Champions Cup-2018 турнири учрашувидан (2:1) сўнг, жамоа ҳужумчиси Гарет Бэйл ўйини ҳақида фикр билдирди.
"Бэйл - ажойиб футболчи. Менга уни Криштиану Роналду билан солиштириш ёқмайди, буни сизларга қолдираман.
Футболни бошқача тушунаман, у "Реал"га борини беради, "Реал" эса у учун. Гарет яхши ўйнайди ва у мавсумни яхши ўтказишига ишонаман.
International Champions Cup турнири якунланди. Биз бу вақтдан яхши фойдаландик ва мусобақада муваффақиятли иштирок этдик деб ўйлайман" - дейди Лопетеги.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди
Фикрлар