UZ

Сўнгги янгиликлар

14:44Япония ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални қабул қилувчи стадион ўйинга шай!  2 14:25Кападзе, Жалолиддинов ва Япония вакиллари Осиё Кубоги бош соврини билан суратга тушди  2 14:01Про лига. 6-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  0 13:37"Олимпик" иштирокидаги ўйин қолдирилди, "Пахтакор"нинг ўйини бошқа санага ўзгарди  4 13:12"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди  6 12:47"Бавария" хавбеки Евро-2024да ўйнамаслиги мумкин  1 12:20"Тоттенхэм"нинг икки футболчиси мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  0 11:58Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди  11 11:35Футбол мухлислари қалайсиз энди, Парижда музқаймоқ ялайсиз энди!  10 11:15 Ашраф Ҳакими: "ПСЖ ўз имкониятларидан фойдалана олгани йўқ"  1 10:45Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   2 10:15Даврон Файзиев "Боруссия Дортмунд" - ПСЖ учрашуви ҳақида нима деди?  7 09:35Эдин Терзич: "Парижда дуранг қониқтиради, лекин биз ғалабани истаймиз"  3 09:05ПСЖнинг Дортмунддаги "қора" анъанаси давом этади   4 08:40Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз"  9

"Локо"ни тарк этган Жалолиддинов ҳақида Янгиликлар

"Локо"ни тарк этган Жалолиддинов ҳақида

Кеча тунда Москванинг "Локомотив" клуби матбуот хизмати ҳамюртимиз Жасур Жалолиддинов жамоани тарк этгани ҳақида маълумот берди.

Тўсатдан бошланиб кетган "эртак" бирданига якунланди-қўйди. Жалолиддиновнинг захирада қолиб кетаётганидан хавотирланган Тимур Кападзе 28 ноябрь куни шу ҳақда гапирган эди: "Жасурнинг ҳозирги ҳолатидан хавотирдаман. Жамоада ўйин амалиёти берилмагани, ижарага бошқа клубга ўтгани билан деярли тўрт ойдан бери ўйнагани йўқ. Бу, албатта, ташвишланарли. Кейинчалик нима юз беришини ҳам билмаймиз. Ушбу ҳолат боланинг ўсишига таъсир қилади. Айниқса мазкур ёшда захирада ўтириши ҳавотирли. Тўғри машғулотлар орқали спорт формасини ушлаб туриши мумкин. Бироқ расмий ўйин умуман бошқа нарса. Ўйиндаги жараён ва вазият машғулотда бўлмаслиги мумкин. Шу томондан ҳавотир бор".

Олдинроқ ўзим ҳам унинг "Локомотив"ни танлаши хато бўлгани, бундан фақат агентлари ютиб кетиши ҳақида ёзган эдим. Аммо, ўшан пайт Жасурда "кесакдан олов чиқариб" "Локомотив" етакчиси, РПЛ юлдузига айланиб кетиш имконияти бор эди. Ниҳоят, бугун ўша трансфер ҳақида бемалол фикр юритсак бўлади. 

Ўйлашимча, Жалолиддиновнинг атрофида футболнинг об-у ҳавосини биладиган, унга тўғри йўл кўрсата биладиган маслаҳатгўй йўқ. Унинг агентлари ҳам, уни Белоус билан таништирганлар ҳам, 2019 йилда Россиядаги академиялардан бирига ўтказмоқчи бўлганлар ҳам фақат ўз манфаатларини ўйлашди. Қизиқ-да: қандай қилиб 18 ёшли футболчини Алексей Миранчук билан рақобат қилиши учун Москва клубига юбориш мумкин? Қарорни ўзи қабул қилган, дейишингиз мумкин. Лекин, Жасурнинг ёшидаги болаларнинг фикрини ҳар 10 дақиқада ўзгартириш мумкинлигини, ҳар қандай киши ўз қарашларини сингдира олишини биласиз-ку. 

Жасур 16 ёшида футболимиз келажаги, деб эътироф қилинган, 2019 йилнинг октябрида эса "The Guardian" нашри томонидан дунёнинг энг истеъдодли 60 футболчиси рўйхатига киритилган эди. Ҳозир-чи? Иқтидорли футболчи айни ўйин амалиётига муҳтож пайтида деярли 7 ойни расмий ўйинларсиз ўтказиб юборди. Унинг ўзи сайтимизга берган интервьюсида майдон ташқарисида қолиб кетгани зарарига ишламаслигини, аксинча, Миранчук билан машғулот ўтказгани фойда бергани ҳақида айтди. Аммо, тажрибали Кападзенинг бу борадаги фикрини юқорида ўқидингиз.

Унинг кейинги фаолияти қайси жамоада давом этади? Бу жуда қизиқ савол. Ярим ҳимоячининг агенти Юрий Белоус мижозига марказий Европа, яқин шарқ ва Испания чемпионати 2-дивизионидан қизиқишлар борлигини бот-бот такрорлаяпти. Рус матбуоти эса бунинг аксини гапиряпти. Таъкидланишича, агентлар Жалолиддиновни РПЛ клубларига текинга таклиф қилаётган экан. Яъни Жасур учун ҳеч қанча маблағ тўланмайди. Белоус ҳақми ёки аксинча яқин орада билиб оламиз. Умид қиламизки, Юрий бу гал "кўрпасига қараб оёқ узатади".

Юқоридаги шахсий фикрлар эди ва кўп эҳтимол билан хато бўлиши мумкин. Болалар футболида фаолият юритаётган Нодирхўжа Юлдашев бу воқеага ўз муносабатини билдирди: 

"Жасур (Жалолиддинов) энди фикрлаб иш қил. Биринчи қиладиган вазифанг, Белоус билан шартномани бекор қилиш бўлсин! Эски устозларингни хам эслаб қўй. 

Магазинда қайтим йўғида бериладиган салфетка ёки гугурт эмассан! 

Терма жамоадаги ўрнингдан хам қўрқма. Бу юришда шундоқ хам терма жамоада уйнай олмайсан".

Қадрли мухлис, бу борада сиз қандай фикрдасиз? Катта ўйинларнинг катта ўйинчиси бўлиши кутилган Жасур агентлари қўлида "ўйинчоқ"қа айланиб қолмадими?



P.s.: Жасурнинг ўйин амалиётисиз қолиб кетгани кишини хафа қилди, лекин, агентлари "Локомотив"дек жамоани 90 миллион рублга "туширгани"га қойил қолиш керак.

Фахриддин Рўзиев, ЎзЖОКУ талабаси

Муаллиф :
Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика