"Локомотив"нинг ОЧЛдаги рақиби ўзининг кореялик футболчисини сотиб юбормоқчи
14 дек 2016 16:27
Янгиликлар
"Локомотив"нинг ОЧЛдаги рақиби ўзининг кореялик футболчисини сотиб юбормоқчи
ОЧЛда "Локомотив"га рақиб бўлган БААнинг "Ал Аҳли" клуби қишда кореялик футболчиси билан хайрлашиши мумкин.
Квон Кюнг Вон "Тианжин Теда"га кўчиб ўтиши айтилмоқда. "Аҳли" унинг учун 11 миллион АҚШ доллари олади. Квон Кюнг Вон 1992 йилнинг 31 январида Жанубий Кореяда туғилган. Ўз юртида "Чонбук Хюндай Моторс" клубида ўйнаган. 2015 йилдан буён "Ал Аҳли" сафида тўп тепиб келмоқда.
Ўтган йил футболчи "Ал Аҳли" билан БАА про-лигаси чемпионига айланган эди. Бу мавсумда БАА чемпионатида 8та ўйинда майдонга тушиб 1та гол урди.
"Ал Аҳли" ва "Локомотив"нинг гуруҳида яна қайси жамоалар ўрин олди? Бунга қуйидаги ҳаволада жавоб бор: ОЧЛ-2017. Қуръа ташланди ёхуд "Локомотив" "A" гуруҳидан жой олди
Фикрлар