“Локомотив” яна машғулотларга киришди ФОТО + ВИДЕО
15 авг 2017 09:45
Янгиликлар
“Локомотив” яна машғулотларга киришди ФОТО + ВИДЕО
“Сўғдиёна” билан учрашувда қозонилган ғалабадан сўнг бир кун дам олган “Локомотив” футболчилари кечадан яна машғулотларга киришди.
“Темирйўлчилар”ни олдинда “Металлург” жамоаси билан бўладиган учрашув кутмоқда. “Локомотив” стадионида ўтказилган машғулот анчагина қизиқарли ва рангбаранг тарзда кечди.
Дастлаб барча енгил югуриб олди. Сўнгра чигалёзди машқлари бажарилиб, тўп билан муомала машқлари ўталди.
Қуйида “Локомотив”нинг бугунги машғулотидан фото ва видеоларни томоша қилишингиз мумкин:
TAS-IX Эмас
Фикрлар