UZ

Сўнгги янгиликлар

14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  0 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  1 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  2 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  9 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  7 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  10 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  9 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  13 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  34 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  13 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  23 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  13

"Локомотив": "Ханжоу Гринтаун” ҳам йирик ҳисобда мағлуб этилди Янгиликлар

"Локомотив": "Ханжоу Гринтаун” ҳам йирик ҳисобда мағлуб этилди

“Локомотив” Дубайдаги иккинчи ўртоқлик ўйинида ҳам йирик ҳисобда зафар қучди. Бу сафар Хитой Суперлигаси вакили “Ханжоу Гринтаун” клуби дарвозаси жавобсиз уч бор ишғол этилди.

Расмий ўйинлар яқинлашиб келаётгани учун ҳам Абдуллоҳ Ал-Балуши бошқариб борган беллашув олдидан томонлар фақатгина 3 тадан ўзгаришни амалга оширишга келишиб олишди. Қуйида “Локомотив”нинг бошланғич таркиб футболчилари билан танишиб олишингиз мумкин.

Андрей Микляев ҳамда Мирко Еличич ўзаро келишган ҳолда 3 та номинал ҳимоячи билан ўйнашга қарор қилишди. Марказда Яничич ҳаракат қилган бўлса, унинг икки четида Тўхтахўжаев ҳамда Зотеев тўп суришди. Таянч ярим ҳимоядан тажрибали Кападзе ҳамда Махарадзе жой олишди. Олдинги чизиқда тўп сурган Темурхўжа Абдуҳолиқовга ҳужум ташкил этишда 3 та футболчи кўмаклашди – Сервер Жепаров, Санжар Шоаҳмедов ҳамда Сардор Мирзаев. Бунда кейинги икки футболчи Жепаровнинг икки четида ўйин олиб боришди. Таянч зона ва ҳужумкор ярим ҳимоячиларни боғловчи сифатида Икром Алибоев ҳаракат қилди.

“Темирйўлчилар” беллашувни кўтаринки руҳда бошлаб, Абдуҳолиқовнинг 10-дақиқада киритган голидан кейин ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Ҳужумни Тимур Кападзе бошлаган бўлса, голли пас Санжар Шоаҳмедов томонидан узатилди.

18-дақиқага келиб Сервер Жепаров ўзининг шедевр пасларидан бирини амалга оширди ҳамда Шоаҳмедовни дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқарди. Ўз навбатида Санжар хитойлик посбонни алдаб ўтиб, ҳисобдаги фарқни 2 тага оширди – 2:0.

Иккинчи бўлимда ҳам ўйиннинг боришини “Локомотив” футболчилари назорат қилишди. Бу таймда дарвозага фақатгина битта гол урилди. Бурчакдан тўп Жепаровга ташлаб берилди, Сервер эса уни қулай тарзда гол муаллифига етказди.

“Локомотив” Дубайдаги иккинчи йиғин доирасидаги биринчи ўртоқлик учрашувини маҳаллий “Ал-Урооба” клубига қарши ўтказиб, 5:1 ҳисобида муваффақият қозонганди. Навбатдаги беллашув 12 февраль куни Хитойнинг “Тяньцзинь Теда” клубига қарши бўлиб ўтади.

ЛОКОМОТИВ (Ўзбекистон) – ХАНЖОУ ГРИНТАУН (Хитой) 3:0

Голлар: Тимурхўжа Абдуҳолиқов, 10 (1:0). Сандар Шоаҳмедов, 18 (2:0). Сардор Мирзаев, 75 (3:0).

“Локомотив”: Игнатий Нестеров (Сарвар Каримов, 75) — Олег Зотеев, Неманья Яничич, Ислом Тўхтахўжаев (Шерзод Файзиев, 70) — Кахи Махарадзе, Тимур Кападзе (Жасур Ҳасанов_77, 60) — Икром Алибоев — Сервер Жепаров, Санжар Шоаҳмедов, Сардор Мирзаев — Темурхўжа Абдуҳолиқов.

“Ханжоу Гринтаун”: Гуо Чун Цуан — Цао Хай Чин (Дзоу Де Хань, 46), Ву Фан Си, Чен Сияо, Ге Жень — Хуан Си Ян, Занг Йи Фень, Ло Дзинг, Чен Дзин (Гао Хуа Дзе, 56) — Чен Бо Лиянь (Ву Вей, 63), Дэви Клоуд Анган.

Ҳакам: Абдулла Ал-Балуши

2016 йилдаги ўртоқлик ўйинлари

15 январь, 2016 Ал-Аҳли (Саудия Арабистони) – Локомотив 0:0

19 январь, 2016 Хенан Жианье (Хитой) – Локомотив 0:0

22 январь, 2016 Словакия U-21 – Локомотив 0:2

5 февраль, 2016 Ал-Урооба – Локомотив 1:5











Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика